Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-савол бўйича дарс мақсади
Бошқа тамойиллар
|
|
Назорат саволлари:
1. Таҳлил сўзи қандай маънони англатади?
2. Иқтисодий таҳлил фанининг предмети деганда нима тушунилади?
3. Иқтисодий таҳлил фани нимани ўрганади?
4. Иқтисодий таҳлилда амал қилинадиган тамойиллар нималардан иборат?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда иқтисодий таҳлил турлари ва услублари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Иқтисодий таҳлил усулларини таҳлил қила олади
2.2. Иқтисодий таҳлил турларини ажрата олади
2-савол баёни. Иқтисодий таҳлил турлари ва услублари. Метод (метод-кейинги ўринларда усул деб юритамиз) қадимги грек тилидан олинган бўлиб, табиат ҳамда жамиятда содир бўладиган ҳодисаларни, жараёнларни ўрганиш ва билиш усулидир. Табиат ва жамиятда содир бўладиган ҳодиса ва жараёнлар бир-бири билан узвий боғлиқ ва алоқадордир.
Бозор иқтисодиёти шаклланаётган бир пайтда тахлил усулининг шундай қоидасини яратиш лозимки, у объектнинг ёки тузумнинг ўзгариши билан ўзгармайдиган бўлсин, чунки ҳар қандай фан, хусусан таҳлил фани ҳам назарий жиҳатдан асосланган усулга эга бўлиши лозим.
Бундан келиб чиқиб, қуйидаги фикрларни киритиш мумкин:
- ҳар қандай фан усулининг назарий асоси бўлиши керак;
- унда нимани ўрганиш ва унинг қаерда ифодаланиши кўриниб турмоғи лозим;
- қаерни, қайси объектни ва қайси даврни ўз ичига олишини ифодалаши даркор;
- нима мақсадда амалга оширилиши кўриниб туриши керак;
- шу мақсадни амалга ошириш учун нималар қилиниши алоҳида таъкидланиши лозим.
Бу назарий хулосалардан келиб чиқиб, таҳлил фанининг усулига қуйидагича таъриф берамиз: Иқтисодий таҳлилнинг усули деб,- диалектик усулга асосланган бўлиб, унинг предметини макон ва замонда, ахборотлар манбаида ифодаланган кўрсаткичлар тизими асосида хар томонлама комплекс ўрганиш, мавжуд ички ва ташқи имкониятларни аниқлаш, объектнинг самарадорлигини ошириш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, молиявий барқарорлигини таъминлаш, бошқаришни такомиллаштириш мақсадида қўлланиладиган усуллар мажмуидан иборатдир.
Иқтисодий таҳлил усулнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир: корхона хўжалик фаолиятини ифодалашда кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш; кўрсаткичлар тизими ва улар бўйича маълумотларнинг ўзгариш сабабини ўрганиш; ўзгариш сабабларини, уларнинг бир-бири билан узвий боғлиқлиги ҳамда ижтимоий иқтисодий самарадорликка таъсирини аниқлаш.
Иқтисодий таҳлилнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир:
Download 2.22 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling