Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet17/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Ялпи (маржинал) даромад - бу корхонада олинган соф даромаднинг бир қисмидир. Маълумки, ялпи фойда амалда сотилган маҳсулот қиймати ва ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида намоён бўлади. У марказлаштирилган давлат соф даромади ва корхона соф даромадига бўлинади. Марказлаштирилган давлат соф даромади қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва фойдадан ажратмалардан ҳосил бўлади. +ўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи корхоналардан маҳсулот сотиш жараёнида қатъий меъёрлар бўйича ундирилади, фойдадан ажратмалар корхона томонидан уни тақсимлаш пайтида давлат бюджетига киритилади. Фойданинг бошқа қисми корхонанинг ихтиёрида қолдирилади ва давр харажатлари, молиявий фаолиятдан талофотлар, дивидендларни тўлаш ва бошқа эҳтиёжлар харажатларини қоплаш учун ишлатилади. Шундай қилиб, корхона томонидан олинган ялпи фойда икки томонлама йўналишга эга: унинг бир қисми давлат даромадига ажратилади, бошқа қисми эса корхона ихтиёрида қолдирилади. Шунинг учун уни тақсимланишига қадар ўз маблағлари ёки жалб қилинган маблағлар манбаига киритиш мумкин эмас ва шу сабабдан у алоҳида гуруҳга ажратилади.
Корхона фойда (даромад) ёки зарарни яратилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар) сотишдан, ортиқча моддий бойликларни сотишдан, молиявий фаолиятдан, жарималар ва пенялар кўринишида, валюта операциялари ва қийматли қоғозлар бўйича операциялар бўйича бурдсизлик ва бошқалардан олади.
Бухгалтерия ҳисоби мазкур корхона ва унинг хўжалик бўлинмалари маблағлари ва улардан фойдаланишнинг самарадорлиги учун керакли ахборот билан таъминлагани ҳолда, уларнинг самарасини оширишга ёрдам бериши керак.
Назорат саволлари:

1. Хўжалик жараёнларини айтиб беринг.
2. Таъминот жараёни нимадан иборат?
3. Ишлаб чиқариш ва сотиш жараёни изоҳлаб беринг.
4. Хўжалик маблағлари таркибини айтиб беринг.
5. Корхона маблағларини ташкил топиш манбалари нималардан иборат?
6. Тақсимотга доир мажбуриятларни изоҳлаб беринг.


3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда бухгалтерия ҳисобининг усуллари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling