Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Узоқ муддатли банк кредитлари


Download 2.22 Mb.
bet16/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзга олинган маблағлар ҳам корхона томонидан вақтинчалик истеъмоли учун, лекин узоқрок бўлган муддатга олинадиган қўшимча маблағлар манбаини кўрсатади. Бундай кредитлар, масалан, янги техникани жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва ишлаб чиқариш технологиясини яхшилаш; янги маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш тадбирларига, буюмларнинг сифатини, ишончилигини ва чидамлилигини кўтариш; ўз маблағлари ҳисобидан молиялаш ўрнига капитал сарфларга ва бошқа эҳтиёжларга харажатлар қилиш учун берилади.
Шундай қилиб, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар ҳамда қарзга олинган маблағлар учун умумийлик уларнинг муддатлилиги ва қайтариладиганлиги ҳисобланади.
Мол етказиб берувчилар деб корхонага моддий бойликларни сотадиган ташкилотларга айтилади. Моддий бойликлар учун қилинадиган амалдаги ҳисоб-китоб тизимига биноан шу бойликларни олиш вақти билан уларга ҳақ тўланиши ўртасида бир қанча вақт ўтади. Шу давр давомида мазкур корхона ўзларининг мол етказиб берувчилари олдида қарздор бўлиб қоладилар. Натижада мол етказиб берувчиларга бўлган қарз ушбу корхона маблағлари учун қўшимча вақтинчалик манбага айланади.
Бошқа кредиторларга корхона бошқа (товарсиз) операциялар бўйича уларга нисбатан қарздор бўлган ташкилотлар (ёки шахслар) киради. Уларга социал суғурта органларига, пенсия фондига, иш билан таъминлаш фондига ва ҳоказоларга қарзлар, бошқа ҳисоб-китоблар киради. Булар - ишчи ва хизматчиларга уларнинг ўз (индивидуал) эҳтиёжлари учун берилган ссудалар бўйича, суд органларининг қарори асосида ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақларидан ҳар хил ташкилот ва айрим шахслар фойдасига ушлаб қолинган суммалар бўйича, ишчи ва хизматчилар томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган иш ҳақлари бўйича корхонанинг қарзларидир.
Тақсимотга доир мажбуриятлар гуруҳига ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи бўйича, касаба уюшмаси органларига социал суғурта ажратмалари бўйича, пенсия фонди, иш билан таъминлаш фонди ва молия органларига - бюджетга тўловлар бўйича мажбуриятлар киради. Жалб қилинган маблағларнинг бу гуруҳи миллий даромадни тақсимлашнинг баъзи шаклларини акс эттиради.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling