Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Бухгалтерия ҳисоби усулларининг моҳиятини очиб бера олади. 2.2


Download 2.22 Mb.
bet18/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   201
Bog'liq
БХИТА

2.1. Бухгалтерия ҳисоби усулларининг моҳиятини очиб бера олади.
2.2. Бухгалтерия ҳисоби усулларининг орасидаги боғлиқликни тушунтириб бера олади.
3-савол баёни. Бухгалтерия ҳисобининг усуллари (методи). Маблағлар ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлиги даражаси ҳақидаги ахборотни шакллантириш учун бухгалтерия ҳисобида ҳар хил усуллардан фойдаланилади у усулларнинг йиғиндиси бухгалтерия ҳисобининг усули (методи)ни ташкил қилади.
Ҳужжатлаштириш бухгалтерия ҳисобининг объектлари (унинг предметининг таркибий унсурлари) устидан ёппасига ва узлуксиз кузатишни амалга ошириш имконини берадиган дастлабки акс эттириш усулидир.
Дастлабки ахборот ташувчилар томонидан қайд қилинмай қолган ҳодисалар ҳужжатлаштиришга зарури қўшимча ҳисобланган рўйхатга олиш (инвентаризация) ёрдамида аниқланади.
Бухгалтерия ҳисоби улар ҳақида йиғма (умумлаштирилган) кўрсаткичларни бериши керак. Бунда йиғиладиган маълумотлар ўлчагичларда ифодаланади. Бунинг учун бухгалтерия ҳисобида баҳолаш усулидан фойдаланилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг хақиқий таннархи калькуляция ёрдамида ҳисоблаб топилади. У объектларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш имконини беради.
Хўжалик маблағлари ва хўжалик операцияларини жорий акс эттириш ва уларни бошқариш учун зарур бўлган маълумотлар олиш имконини берадиган бухгалтерия ҳисоби объектларини иқтисодий жиҳатдан гуруҳлаш учун, счётлардан фойдаланилади.
Хўжалик операцияларни бухгалтерия счётларида акс эттириш икки ёқлама ёзув воситасида амалга оширилади. Икки ёқлама ёзувнинг моҳияти ҳар бир хўжалик операцияси натижасида юзага келадиган икки ҳодисани ўзаро боғланган ҳолда акс эттиришдан иборат.
Бухгалтерия ҳисоби аниқ объектларининг кенг бўлган таркиби корхона хўжалик маблағларини доимий кўздан кечириш зарурлигини тақозо этади. Бунинг учун хўжалик маблағларини икки хилга, яъни уларнинг турлари ва жойлашиши ҳамда ташкил топиш манбалари ва қандай мақсадга мўлжалланганлигига қараб, кўрсатадиган бухгалтерия баланси хизмат қилади.
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган усуллар моҳиятини кўриб чиқишга якун ясаймиз. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг усули (методи) қўйидаги усул (элемент)лардан иборат экан: ҳужжатлаштириш ва йўқлама қилиш (инвентаризация), баҳолаш ва калькуляция, счётлар ва икки ёқлама ёзув, баланс ва ҳисобот.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling