Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Бухгалтерия балансининг моҳиятини очиб бера олади. 1.2


Download 2.22 Mb.
bet21/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   201
Bog'liq
БХИТА

1.1. Бухгалтерия балансининг моҳиятини очиб бера олади.
1.2. Бухгалтерия балансининг тузилиши ва мазмунини сўзлаб бера олади.
1-савол баёни. Бухгалтерия балансининг иқтисодий мазмуни ва моҳияти. Бозор иқтисодиёти шароитида корхона раҳбарияти ва қолаверса, корхона фаолиятидан манфаатдор бўлган шахслар ҳам ушбу корхона хўжалик фаолияти, унинг мулки тўғрисидаги маълумотга қизиқадилар. Бунда, корхона мулки ва уларнинг манбаси катта аҳамият касб этади.
Бухгалтерия баланси - бу корхона маблағлари ва уларнинг манбасини маълум санага пул бирликларида гуруҳлаш усулидир. У бухгалтерия ҳисоби услубиятининг асосий усулларидан бири ҳисоблади.
Баланс сўзи иккита лотин сўзларидан иборат бўлиб, "bis" -икки карра (марта) ва "lanx" -тарози палласи, яъни мувозанат ҳолида турган иккита тарози палласини англатади.
Мамлакатимизда амал қилинаётган ҳисоб ва ҳисобот тўғрисидаги қонунларга мувофиқ бундай маълумотлар жамланма ҳолида ва пул кўрсаткичлари бўйича маълум санага тақдим этилиши керак. Ушбу маълумотлардан корхона маблағлари таркиби ва уларнинг манбаси ўрганиш учун маълум иқтисодий маънода гуруҳлаш зарур. Бу жараён бухгалтерия балансини тузиш деб аталади. Маблағлар турлари ва уларнинг манбаларини ажратиб кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралда 31-сонли буйруғи билан қабул қилинган баланс икки қисмдан иборат бўлган жадвал шаклида тузилган. Унинг чап томонида маблағлар турлари ва уларнинг жойланиши келтирилади ва у актив қисм деб номланади, пассив қисм деб номланадиган ўнг томонида маблағлар манбалари ва уларнинг қандай мақсадларга аталганлиги кўрсатилади.
«Актив» атамаси лотинча фаолиятли, амал қилиш, мавжуд бўлиш деган сўзлардан келиб чиққан. Шунинг учун актив деганда маблағлар қандай амал қилаётганлигини, ишлаётганлигини кўрсатувчи маблағлар гуруҳланишини тушуниш керак.
Активлар - бу олдинги амалга оширилган муаммоларни ёки олдин содир бўлган воқеалар натижасида корхонага келиб тушган ва улар келажакда фойда келтирадиган иқтисодий ресурслардир.
Активлар уч хил хусусиятга эга бўлиши керак:
а)келажакдаги иқтисодий нафни ўзида мужассамланиши, бевосита ва бевосита пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларини кўпайтириш имконияти;
б)бу иқтисодий нафларни назорат қилиш қобилиятини мужассамлаш;
в) олдинги битимлар ёки бошқа воқеаларнинг натижаси бўлишга.
Корхона баланси актив қисми икки бўлимдан иборат бўлиб, улар қўйидагилар:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling