Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Активқ Пассив + Мажбуриятлар


Download 2.22 Mb.
bet24/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Активқ Пассив + Мажбуриятлар
Бухгалтерия ҳисобида бухгалтерия балансининг кўпгина турлари мавжуддир.
Бухгалтерия баланси қуйидаги белгиларига қараб таснифланади:
1. Тузиш вақтига қараб:
а) кириш баланси;
б) жорий (даврий) баланс;
в) тугатиш баланси;
г) ажралиш баланси;
д) қўшилиш баланси;
ж) санация баланси.
2 Тузиш манбаларига қараб:
а) инвентар баланслари. Фақат инвентар (рўйхати) воситалари асосида тузилади; улар қисқартирилган вариантда ҳисобланади. Бундай баланслар мавжуд мулк асосида янги корхоналар вужудга келганда ёки хўжаликлар ўз шаклини ўзгартирганда (давлат корхоналари акционер жамиятларига айлантирилганда) талаб қилинади;
б) дафтар баланси - инвентаризация ўтказиш йўли билан олдиндан текширилмасдан фақат дафтарлардаги ёзувлар асосида тузилади;
в) бош (генералний) баланс - ҳисоб ва инвентаризация маълумотларига асосан тузилади.
3. Ахборот ҳажми бўйича:
а) якка баланс - фақат бир корхона ахборотини акс эттиради;
б) йиғма баланс - барча корхоналар маблағларининг умумий ҳолатини акс эттирувчи суммаларни механик қўшиш йўли билан тузилади;
в) консолидаллашган баланс.
4. Фаолият ҳарактери бўйича:
а) асосий баланс - корхонанинг асосий фаолият тури ва уставига тўғри келадиган баланс;
б) асосий бўлмаган баланс - корхонанинг бошқа фаолият турлари (ёрдамчи хўжаликлари, транспорт, тураржой-коммунал хўжалик ва ҳ.к.) бўйича тузиладиган баланс.
5. Мулк шакли бўйича:
а) давлат корхоналари баланси;
б) акционер жамиятлари баланси;
в) муниципал (шаҳар бошқармасига қарашли) баланси;
г) қўшма корхоналар, кичик ва хусусий корхоналар баланси.
6. Акс эттириш объекти бўйича:
а) ҳуқуқий шахс бўлган корхонанинг мустақил баланси;
б) алоҳида баланс (филиаллар, цехлар, бўлинмалар баланси).
7. Тозаланиш усули бўйича:
а) брутто-баланси - бу барча тартибга солувчи моддаларни ўз ичига олувчи баланс;
б) нетто-баланс - бу барча тартибга солувчи моддаларни чиқариб ташлаб тузилган баланс.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling