Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet32/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Таққословчи счётлар корхона фаолияти хўжалик жараёнларининг молиявий натижасини аниқлаш учун қўлланиладиган счётлардир. Бу жараён счётнинг дебет ва кредит оборотларини солиштириш орқали аниқланади. Масалан, 9900 «Якуний молиявий натижа (даромад ва харажатлар йиғиндиси)» счёти ҳисобот йилида корхона фаолиятининг якуний молиявий натижасини аниқлаш учун тайинланган. Бу счётнинг дебети бўйича зарарлар (сарфлар), кредити бўйича эса – корхонанинг фойдаси (даромади) акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит оборотлари суммаларининг фарқи ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини кўрсатади.
Балансдан ташқари счётларда корхонага тегишли бўлмаган ва мақсадлар учун корхонада вақтинчалик сақланаётган хўжалик маблағларини акс эттирувчи счётлардир. Бу счётларнинг балансдан ташқари деб номланишига сабаб, улар балансда кўрсатилмайди, чунки бу счётлардаги маблағлар корхонага тегишли эмас. Бу счётларни балансда кўрсатиш корхона мулкининг нотўғри ҳолатини англатган бўлар эди.
Балансдан ташқари счётлар уч хонали рақамлар орқали ифодаланади ва уларга икки ёқлама ёзув усули қўлланилмайди. Балансдан ташқари актив счётларда кўпайиш фақат дебет томонга, камайиш эса кредит томонга ёзилади. Пассив счётларда эса бунинг акси бўлади. Масалан, «Б» корхонага вақтинчалик маъсулиятли сақлашга маҳсулот қабул қилинганда қуйидаги бухгалтерия ёзуви ёзилади:
Д-т К-т Суммаси
002 100 000

Назорат саволлари:


1. Бухгалтерия ҳисоби счётлар системаси деб нимага айтилади?
2. Нима учун счётларнинг дебет ва кредит томонлари бўлади?
3. Актив ва пассив счётлар тузилишини айтиб беринг
4. Дебет ва кредит оборотларни тушунтириб беринг
5. Актив ва пассив счётларда ой охиридаги қолдиқ қандай топилади?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда икки ёқлама ёзишнинг моҳияти тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Икки ёқлама ёзишнинг моҳиятини ёритиб бера олади.
2.2. Бухгалтерия проводкалари моҳиятини ва проводкалар турларини тушунтириб бера олади.
2-савол баёни. Икки ёқлама ёзувнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти. 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги +онун»да бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий принципларидан бири бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама усулда юритиш эканлиги айтиб ўтилган (6-модда). Икки ёқлама ёзув бухгалтерия ҳисобининг фан сифатида шаклланишига сабаб бўлган усулдир. Тарихий манбаларда келтирилишича, бухгалтерия жуда қадим замонларда (эрамиздан олдин) пайдо бўлган. Лекин 1494 йилда италиялик монах Луко Пачолли томонидан икки ёқлама ёзувнинг кашф этилиши бухгалтерия ҳисобининг аниқ фан бўлиб шаклланишига катта таъсир кўрсатди.
Икки ёқлама ёзувнинг моҳияти шундан иборатки, бунда корхона хўжалик фаолиятида содир бўлган операциялар суммалари бир вақтнинг ўзида иккита счётда, бир счётнинг дебет томонига, иккинчи счётнинг кредит томонига ёзилади.
Бунга сабаб, ҳар бир хўжалик операцияси таъсирида корхона маблағлари, уларнинг манбалари ва мажбуриятлари таркибида ўзгариш содир этилади. Масалан, корхона кассасига банкдан 1000000 сўм нақд пул олиб келинди.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling