Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Дебет «Ҳисоб-китоб рақами» 285000 Кредит


Download 2.22 Mb.
bet34/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Дебет «Ҳисоб-китоб рақами» 285000
Кредит «Банкнинг қисқа муддатли қарзлари» 285000
Учинчи операция. Корхона кассасидан ишчи ва хизматчиларга 280000 сўм иш ҳақи тарқатилди. Бу операция таъсирида корхона кассасидаги маблағ 280000 сўмга камаяди ва шу билан бирга корхонанинг ўз ишчилари олдидаги иш ҳақи бўйича қарзи ҳам 280000 сўмга камаяди. Бу операцияни счётларда қуйидагича кўрсатиш мумкин.
Дебет «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» 280000
Кредит «Касса» 280000
Икки ёқлама ёзиш усулига кўра хўжалик маблағларининг таркиби ва уларнинг манбаларидаги ўзгаришларни кўрсатувчи маълум хўжалик операцияларини акс эттириш учун у ёки бу бухгалтерия счётларининг ўзаро бир-бирлари билан боғланиши счётлар корреспонденцияси деб аталади. Бу ўзаро бир-бирлари билан боғланишдаги қатнашувчи счётлар корреспонденцияланувчи счётлар деб аталади.
Счётлар корреспонденциясини акс эттирувчи қисқача бухгалтерия ёзуви бухгалтерия проводкаси дейилади.
Бухгалтерия проводкалари оддий ва мураккаб бўлади. Оддий бухгалтерия проводкасида бир счёт дебетланиб, бир счёт кредитланади. Мураккаб бухгалтерия проводкасида бир счёт дебетланиб, бир неча счёт кредитланади ёки аксинча.

Назорат саволлари:


  1. Бухгалтерия балансининг моҳияти ва асосий хусусияти нимадан иборат?

  2. Балансга таъсир қилувчи операциялар қандай турларга бўлинади?

  3. Бухгалтерия счётлари қандай хусусиятларга кўра гуруҳланади?

  4. Балансдан ташқари счётларнинг асосий хусусиятларини айтинг.

  5. Икки ёқлама ёзувнинг иқтисодий мазмуни ва бухгалтерия ҳисобида тутган ўрнини изоҳланг.



Мавзуга оид мустақил иш мавзулари:
1. Балансга таъсир кўрсатувчи операцияларнинг ҳар бир турига 4 тадан проводка ёзинг. Нима учун проводкаларни айнан шундай бажарганингизни изоҳлаб беринг.
(Манба: Счётлар режаси ва уларни қўллаш бўйича йўриқномалар. Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби стандарти (21-БҲМС)).



Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling