Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
-Мавзу: Бошланғич ҳисоб. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
4-Мавзу: Бошланғич ҳисоб. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллариАжратилган вақт – 2 соатАсосий саволлар:1. Бошланғич ҳисоб. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари 2. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: Бухгалтерия ҳужжатлари. Фармойиш ҳужжатлари. Тасдиқловчи ҳужжатлар. Комбинациялаштирилган ҳужжатлар. Бухгалтерия расмийлаштириш ҳужжатлари. Йиғма ҳужжатлар. Ҳужжатларнинг айланиши. Ҳисоб регистрлари. Хронологик ҳисоб регистрлари. Систематик ҳисоб регистрлари. Синтетик ва аналитик регистрлар. Мавзуга оид муаммолар: 1. Бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари ва усулларидан бири ҳар бир хўжалик операциясини ҳужжатларда расмийлаштиришдир. Ушбу фикрни исботлаб беринг. Бошқа хулосалар келтиринг. 2. Бухгалтерия ҳисоб шакллари, бухгалтерия ҳисобини юритиш техникаси ва уни ташкил қилиш борган сари ривожланиб, ўзгариб келмоқда. Сиз бунга қандай қарайсиз? 1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда бошланғич ҳисоб ҳақида тушунча ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Ҳужжатлар ва ҳужжатлаштириш моҳиятини сўзлаб бера олади. 1.2. Ҳужжатлар турларини тасифлаб бера олади. 1-савол баёни. Бошланғия ҳисоб. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари. Бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари ва усулларидан бири ҳар бир хўжалик операциясини ҳужжатларда расмийлаштиришдир. Ҳужжатлар – бу амалга оширилган хўжалик операцияларининг ёзма ҳолдаги исботидир. Ҳужжатлар ёрдамида ҳар бир хўжалик операциясининг қонунийлиги таъминланади, уларни бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш имконияти яратилади. Ҳар бир бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириладиган хўжалик операцияси ҳужжатлар билан асосланган бўлиши керак, шундагина маблағлар ҳаракатини тўғри ҳисоб-китоб қилиш имконияти яратилади. Демак, бухгалтерия ҳисобини юритиш асоси бўлиб ҳужжатлар ҳисобланади. Ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ноқонуний деб ҳисобланади. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги +онуннинг моддасида белгилаб қўйилган. Бухгалтерия ҳисобида хўжалик операцияларининг амалга оширилганлигини қайд қилиш учун бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлари асос бўлади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир: корхонанинг (муассасанинг) номи; ҳужжат номи ва рақами, у тузилган сана ва жой; хўжалик операциясининг номи, мазмуни, натура ҳолида ва пулда ифодаланган ҳолидаги ўлчови; маъсул шахслар имзоси; корхона муҳри. Ҳужжатлар тузилиш жойига, бажарадиган вазифаларига, мазмунига қараб туркумланади. Бухгалтерия ҳисобида бажарадиган вазифаларига кўра улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: фармойиш ҳужжатлари; тасдиқловчи ҳужжатлар; комбинациялаштирилган (қўшма) ҳужжатлар; бухгалтерия расмийлаштириш ҳужжатлари; ахборот ҳужжатлари. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling