Назорат саволлари:
Ҳужжат ва реквизитлар нима?
Ҳужжатларнинг муҳим хусусиятларини гапириб беринг.
Ҳужжатларнинг турларига тавсиф беринг.
Ҳужжатлар айланишини гапириб беринг.
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Ҳисоб регистрлари ва уларнинг турлари фарқини айтиб бера олади.
2.2. Бухгалтерия ҳисоби шаклларининг хусусиятлари очиб бера олади.
2–савол баёни. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари. Ҳисоб регистрлари деб, бухгалтерия ҳисоби ёзувларини юритишга мўлжалланган турли шаклдаги жадвалларга айтилади. Улар ташқи кўриниши, ёзувларининг турлари ва маълумот ҳажмига кўра туркумланади. Ташқи кўринишига кўра уч ҳил ҳисоб регистри мавжуд – дафтар, карточкалар ва варақлар (ведомостлар). Карточкалар аналитик ҳисоб юритишда кенг қўлланилади ва турли шаклда бўлади. Масалан, «контокоррентли карточка», «кўп устунли карточка» ва ҳ.з. қуйида контокоррент карточка шакли келтирилган:
«Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоб» - Аҳмедов О.
Операция
Муддати
|
Операция рақами
|
Операция мазмуни
|
Дебет
|
кредит
|
сумма
|
3.03.
|
1
|
Хизмат сафари учун бўнак берилди
|
|
|
|
20.03
|
2
|
Бўнак ҳисоботи тасдиқланди
|
|
|
|
Харажатларни моддалари ва элементлари бўйича айрим-айрим кўрсатиш ҳамда уларнинг умумий оборотини ҳисобга олиш учун карточканинг «кўп устунли шакли» қўлланилади. Карточкалар бир ҳил ҳажмда бўлганлиги учун махсус қулфланадиган қутиларда – картотекаларда сақланади. Варақлар карточканинг бир тури бўлиб, карточкалардан кўра каттароқ ҳажмда бўлади. Ёзув турларига кўра хронологик, узлуксиз ва комбинациялаштирилган регистрлар фарқланади.
Хронологик ҳисоб регистрлари хўжалик операцияларини хронологик тартибда, яъни операциянинг қисқача мазмуни, бўлган вақти ва суммасини ёзиб бориш учун мўлжалланган бўлади. Масалан, ҳисоб-китобнинг мемориал-ордер шаклида қўлланиладиган «Операцияларни рўйхатга олиш журнали» хронологик ҳисоб регистрларига мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |