Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet38/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Инвентаризация турлари. Ҳозирги шароитда ҳар бир мулк эгасини тадбиркор тежамкор бўлишга, мулкка бўлган муносабатини яхшилашга, мулкнинг тўлиқлигини назорат қилишга ундайди. Корхона ва ташкилотларнинг мулки тегишли моддий жавобгар шахслар зиммасида бўлиб, улар мулкнинг тўлиқлигини таъминлаш учун жавобгар шахслар деб ҳисобланадилар. Мулк тўлиқлиги ҳар томонлама назорат қилиб борилади, чунки мулк ҳаракати, турлари бўйича синтетик ва аналитик счётларда бухгалтерияда назорат қилинса, иккинчидан моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботларида ўз ифодасини топади. Лекин бухгалтерия счётларида маълумотлар билан товар ҳисоботидаги маълумотларнинг бир-бирларига тўғрилигини таъминланганига аниқлик киритиш мақсадида товар мавжуд бўлган модий бойликлар инвентаризация қилинади. Инвентаризация деб тегишли моддий жавобгар шахс зиммасидаги товар-моддий бойликларнинг тўлиқлигини сон ва сифат жиҳатдан аниқлаб, бухгалтерия ёзувлари маълумотлари билан таққослаш ва натижаларни аниқлашга айтилади. Инвентаризация ёрдамида моддий жавобгар шахс зиммасидаги товар-моддий бойликлар сон ва сифат жиҳатдан ўрганилиб, уларнинг истеъмолга яроқлилигини аниқлаш билан бирга ҳисоб ёзувлари бўйича ҳам тўлиқлиги ҳисоб-китоб қилинади.
Инвентаризация ўтказиш йўли билан корхонага таалуқли бўлган моддий бойликларнинг тўлиқлиги таъминланади. Инвентаризация тўлиқ, қисман, танлаб олган ҳолда ўтказилиши мумкин. Тўлиқ инвентаризация ўтказиш раҳбар томонидан махсус ёзма фармойиш бериш йўли билан амалга оширилади. +исман ўтказиладиган инвентаризациялар асосан баҳоларнинг ўзгариши амалга оширилганда ўтказилади ва маълум бир товар тури бўйича унинг натижалари аниқланади. Танлаб олинган ҳолда ўтказиладиган инвентаризациялар кўп ҳолда ташкилот раҳбари ёки бош бухгалтери томонидан ўтказилади. Инвентаризация ўтказишда тегишли жавобгар шахс зиммасидаги мулк тўлиқ саналиб, тортилиб пул бирлигида ҳисоб-китоб аниқланади.
«Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар тўғрисида» га Низомга асосан корхона ва ташкилотлар инвентаризация ўтказиш даврларини мустақил белгилайдилар. Низомга асосан корхоналар йиллик ҳисобот тузишдан олдин ўзларига тааллуқли мулкнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида инвентаризация ўтказадилар. Уларни қуйидаги муддатларда ўтказиш тавсия қилинади:

Юқоридаги муддатларда режали инвентаризация ўтказилади. Корхона бош бухгалтери ҳисобот йили учун йил бошида инвентаризация ўтказиш режасини тузади ва у режа раҳбар томонидан тасдиқланади. Тузилган режада йил давомида инвентаризация қилинадиган объектлар, унинг ўтказиш муддатлари кўрсатилади. Инвентаризация тўсатдан ўтказилади, демак тузилган режадаги муддатлар фақат бош бухгалтер ва ташкилот раҳбарига маълум бўлиши керак, бошқа ходимлардан бу режа сир тутилади. Айрим ҳолларда инвентаризация ўтказиш суд-тергов органлари, молия-солиқ идоралари томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Режалаштирилмаган инвентаризация ишлари табиий офатлар натижасида, ўғирлик, моддий жавобгар шахсларнинг иш фаолиятида ножўя ҳаракатлар тўғрисида маълумотлар олинганда ўтказилиши мумкин.
Мулк шаклидан қатъий назар, корхона ва ташкилотларда уларнинг ўзларига тааллуқли бўлган маблағлар уларнинг ҳолатини, тўлиқлигини аниқлаш мақсадида йиллик бухгалтерия ҳисоботи ва баланс топширишдан олдин тўлиқ инвентаризация (ашёвий рўйхат) ўтказилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Низомнинг тасдиқлаш ҳамда бухгалтерия ҳисоби счётлари тизимини такомиллаштириш ҳақида»га қарорида кўрсатиб ўтилган. Инвентаризация ўтказиш ёрдамида тегишли ҳисобдор шахс зиммасидаги товар ва моддий бойликлар сон ва сифат жиҳатдан ўрганилиб, пул ифодасида ҳисоб-китоб қилинади ва натижалари аниқланади.
Юқоридаги қарорга асосан, корхоналардаги мавжуд товар-моддий бойликларни қуйидаги ҳолларда инвентаризациядан ўтказиш мажбурийдир:

  • мулкни ижарага беришда ва давлат тасарруфидан чиқаришда;

  • йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузиш олдидан (ҳисобот йилининг 1 октябридан сўнг рўйхатдан ўтказилган мулк бундан мустаснодир).

Инвентаризация ўтказиш тўғрисида мулк эгаси, корхона раҳбари махсус буйруқ, фармойиш беради. Фармойишда инвентаризацияни қачон, қаерда ўтказилиши, комиссия аъзоларининг таркиби, моддий жавобгар шахсларнинг исми-шарифи, уни бошлаш ва тугатиш кунлари кўрсатилади. Комиссия аъзолари инвентаризацияни фармойишда кўрсатилган муддатларда бошлаб тугатилишини таъминлаши керак. Комиссия таркибига мутахассислар, ишлаб чиқаришга даҳлдор бўлмаган шахслар ҳам киритилиши мумкин.
Инвентаризация ишларининг бошланишида моддий жавобгар шахс томонидан уни ўтказиш белгиланган кунга товар ҳисоботи тузилади ва унинг биринчи нусхаси комиссия аъзоларига тақдим этилади. Ҳисоботда кирим ва чиқим ҳужжатлари тўлиқ кўрсатилади ва қўшимча ҳужжатлар йўқлиги тўғрисида моддий жавобгар шахс тилхат ёзиб беради. Навбатдаги қилинадиган иш бу кассадаги нақд пулларни санаб чиқиш билан бажарилади, унда нақд пуллар қиймати алоҳида-алоҳида кўрсатилиб далолатнома тузилади ва комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Агар кассада пул қийматига эга бўлган қоғозлар борлиги аниқланса, улар алоҳида кўрсатилади.
Инвентаризацияни ўтказишда моддий жавобгар шахс зиммасидаги товар-моддий бойликлар, идишлар, инвентарлар, асбоб-ускуналар тўлиқ рўйхатга олинади. Товар-моддий бойликларнинг рўйхати махсус инвентаризация варақларида акс эттирилади. Унда комиссия аъзоларининг таркиби, инвентаризация ўтказилаётган кун, шу кунга товарлар, идишлар, инвентарлар, асбоб-ускуналар қолдиғи тузилган товар ҳисоботига асосан кўрсатилади.
Инвентаризация натижалари аниқлангандан кейин товар-моддий бойликларнинг кам чиққанлиги аниқланса, у ҳолда белгиланган меъёрлар доирасида табиий камайиш суммалари ҳисобланиб чиқилади. Жами камомад суммасидан товар-моддий бойликларнинг табиий камайиш суммаси айириб ташланиб ҳақиқий камомад суммаси аниқланади ва бу сумма қонунда кўрсатилган моддаларга асосан айбдор шахслардан ундириб олинади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling