Операция бўлган вақт
|
Операциянинг
қисқача мазмуни
|
Корреспонденцияланувчи счётлар
|
Сумма
|
|
|
Д-т
|
К-т
|
|
Кейинчалик мемориал-ордерларнинг рақамлари ва суммалари операцияларни рўйхат қилиш журналига (хронологик регистр) тартиб билан ёзиб борилади.
Рўйхатга олиш журнали мемориал-ордерларнинг сақланиши устидан ва тартиб билан рақамланишини назорат қилиб туриш учун ҳамда ой давомида бажарилган барча хўжалик операцияларининг умумий суммасини аниқлаш учун хизмат қилади. Ундан ташқари, ҳар ойнинг охирида журналдаги хўжалик операцияларининг жами суммаси синтетик счётлар бўйича ой охирига тузилган оборот ведомостларининг умумий суммаси билан солиштирилади. Бу усулда синтетик счёт бўйича мунтазам регистрларда акс эттирилган хўжалик операцияларининг тўпламини текшириш ҳамда икки ёқлама ёзиш қоидасига қандай риоя қилинганлигини текшириш мумкин.
Рўйхатга олинган мемориал-ордердан синтетик счётлар бўйича мунтазам регистр – бош дафтарга операцияларни ёзиш учун фойдаланилади. Унда ҳар бир синтетик счёт учун алоҳида варақ ажратилади. Бош дафтар қуйидаги шаклда юритилади:
5010 «Касса»
Са
на
|
М.о
рақ
|
Кредитланувчи
|
Do'stlaringiz bilan baham: |