Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Асосий воситаларни таъмирлаш харажатларининг ҳисоби
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дт 2000, 2300 ва бошқа харажатларни ҳисобга олувчи счётлар Кт 8900 "Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви ҳисоби"
Асосий воситаларни таъмирлаш харажатларининг ҳисоби.
Асосий воситалар таъмирлашнинг мураккаблиги ҳажми ва қийматини ҳисобга олган ҳолда уларнинг капитал ва жорий таъмирлашга бўлиш қабул қилинган. Асосий воситаларни таъмирлаш хўжалик усулида ёки пудрат усулида амалга оширилиши мумкин. Барча ҳолларда таъмирлашни амалга ошириш учун нуқсонлар қайдномаси тузилади. Нуқсонлар қайдномаси бўйича аввал таъмирлашнинг смета қиймати аниқланади ва таъмирлаш жараёни тугатилгандан сўнг эса унинг ҳақиқий қиймати аниқланади ва смета қийматидан четга чиқиш аниқланади. Агар капитал таъмирлаш хўжалик усулида амалга оширилса, нуқсолар қайдномасига асосан 3 нусхада наряд буюртма тузилади. Унинг 1-нусхаси таъмирлашни амалга оширувчи бўлинмада, 2-нусхаси бухаглтерияда аналитик ҳисобни юритиш учун, 3- нусхаси эса бош инженерда таъмирлашнинг боришини назорат қилиш учун сақланади. Нуқсонлар қайдномасига ва наряд буюртмаларига асосан омборлардан материал ва эҳтиёт қисмлар олиш учун ҳужжатлар ёзилади. Таъмирдаш харажатларини тўғридан тўғри маҳсулотлар иш ва хизматларнинг таннархига олиб бориш мумкин ёки уларни қоплаш учун олдиндан қилинган ажратма ҳисобига ташкил қилинган таъмирлаш фондидан қоплаш мумкин. Таъмирлаш харажатлари тўғридан тўғри маҳсулотларни ишлаб чиқариш харажатларига олиб борилганда ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар дебетланиб, тегишли счётлар кредитланади. Асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда тегишли харажат моддаларида акс эттирилади. Таъмирлаш фондини тузган корхоналарда уларни ҳисобга олиш учун 8900 "Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви ҳисоби" счёти юритилади. Таъмирлаш фондига ажратмалар қилиш таъмирлашнинг барча турлари бўйича режадаги смета харажатларига асосан қилинади. Таъмирлаш фондига қилинган ажратмалар бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади. Дт 2000, 2300 ва бошқа харажатларни ҳисобга олувчи счётлар Кт 8900 "Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви ҳисоби" Таъмирлаш фонди ташкил қилинган корхоналарда таъмирлаш ишлари хўжалик усулида амалга оширилганда таъмирлаш харажатларини 2300 счётда ҳисобга олишлари зарур. Ушбу счётнинг дебетида ҳақиқатда амалга оширилган таъмирлаш харажатлари ҳисобга олинса, унинг кредетида эса таъмирлаш ишларининг ҳақиқий таннархи ҳисобдан ўчирилганда 2300 счётнинг дебетидаги қолдиқ тугалланмаган таъмирлаш харажатларининг миқдорини кўрсатади. Бунда таъмирлаш харажатлари қилинганда улар бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади. Дебет «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» Кредит «меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар», «Суғурта ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счёт», «Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви», «Материаллар», «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» бошқалар. Ўчирилганда Дт «Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви» Кт «Ёрдамчи ишлаб чиқариш». Тугалланмаган таъмирлаш харажатлари бухгалтерия балансида "Тугалланмаган ишлаб чиқариш" моддасида кўрсатилади. Асосий воситаларни таъмирлаш жараёнида материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар олиниши мумкин. Уларни комиссия аъзолари баҳолаб киримга олинади ва бухгалтерия счётларида қуйидагича акс эттирилади Дт «Материаллар» Кт «Ёрдамчи ишлаб чиқариш». Капитал таъмирлаш пудрат усулида амалга оширилганда корхона таъмирлаш корхонаси билан шартнома тузади. Таъмирлаш тугагандан кейин махсус комиссия уни қабул қилишни топшириш актига асосан қабул қилиб олади. Тугалланиб топширилган таъмирлаш ишларининг қиймати таъмирлаш фонди ҳисобидан қопланади ва бухгалтерия счётларида қуйидагича акс эттирилади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling