Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари қуйидаги хўжалик муомалалари натижасида кўпайиши мумкин


Download 2.22 Mb.
bet57/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари қуйидаги хўжалик муомалалари натижасида кўпайиши мумкин: давлатга сотилган маҳсулот учун пул олинганда; чет ташкилотларга бажарган иш ва хизматлар учун пул олинганда; банклардан ссудалар олинганда; кассадаги лимитдан ортиқча пуллар ўтказилганда; асосий хўжалик фаолиятидан бошқа даромадлар тушганда. Ҳисоб-китоб счётига тушадиган пул маблағлари банк қоидаларига мувофиқ намунавий ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади. Масалан, сотилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун тайёрлов ташкилотлари ва бошқа хўжаликлардан тушадиган пулларни банк бу ташкилотларнинг ўз қарзлари учун пул ўтказиши тўғрисидаги ҳужжатларига асосан ўтказади. Корхона кассадаги нақд пулини банкдаги ҳисоб-китоб счётига нақд пул топшириш тўғрисида ёзилган маълумотномага асосан топширади. Бунда банк пул қабул қилинганлиги тўғрисида квитанция беради. Айрим ҳолларда товар муаммоларига доир пул мол юборувчининг ҳужжатларига асосан ҳам ундирилиши мумкин. Бундай ҳолларда хўжалик ўзига хизмат кўрсатувчи банкка махсус ҳужжат тўлов талабномаси ёзиб топширади. Банк шу ҳужжатга асосан ҳисобланган пулларни тўловчи счётидан мол юборувчининг счётига ўтказади. Корхонанинг ҳисоб-китоб счётидаги пул қуйидаги тўловлар ҳисобига камайиши мумкин: бошқа ташкилот ва корхоналардан олинган мол ва моддий бойликлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун пул тўланганда; меҳнатга ҳақ тўлаш ва турли хўжалик эҳтиёжлари учун кассага нақд пул олиб келинганда; давлат бюджети ва суғурта органларига мажбурият юзасидан пул ўтказиб берилганда; банкдан олинган ссудалар ва уларнинг фоизи қайтарилганда; хўжалик фаолиятига доир бошқа тўловлар тўланганда. Нақд пул ҳисоб-китоб счётидан пул чекига асосан берилади.
Банкдаги валюта счёти муомалаларининг ҳисоби. Банкдаги валюта счёти корхонанинг республика худудидаги ва хориждаги банкларда валюта счётларида ҳорижий валютадаги пул маблағлари мавжудлиги ва ҳаракати ҳақидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Валюта операциялари-валюта бойликларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ корхоналарда амалга оширилган операциялардир. Чет эл валютаси ва чет элнинг қимматли қоғозлари билан бўладиган операциялар қуйидаги турларга бўлинади:

  • Жорий валюта.

  • Капитал ҳаракати билан боғлиқ бўлган валюта операциялари.

Валюта курси аукционларда, биржаларда, халқаро банк бозорида, тижорат банклари ҳамда бошқа юридик шахс ва фуқаролардан валюта сотиб олиш –сотишда таклиф ва талаб асосида таркиб топадиган бошқа миллий ва ҳалқаро валюта баҳосининг сўмдаги ифодасидир.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling