Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
-Мавзу: Пул маблағлари ҳисоби
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид муаммолар: 1.
6-Мавзу: Пул маблағлари ҳисоби
Ажратилган вақт – 2 соат Асосий саволлар: 1. Пул маблағларининг корхона иқтисодиётидаги ўрни ва уларнинг асосий вазифалари. 2. Пул маблағларининг туркумланиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ўрни ва аҳамияти. Мавзуга оид ибора ва тушунчалар: Корхона пул маблағлари. Нақд пуллар. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар. Касса. Касса ҳужжатлари. Касса китоби. Касса инвентаризацияси. Ҳисоб китоб счёти. Валюта счёти. Чек дафтарчаси. Тўлов топшириқномаси. Акцепт. Тўлов талабномаси. Меъмориал ордер. Инкассо. Аккредитив. Касса китоби. Касса кирим-чиқим ордерлари. Тўлов қайдномалари. Далолотномалар. Касса ҳисоботи. +исқа ва узоқ муддатли кредитлар. Банк кўчирмалари. Мавзуга оид муаммолар: 1. Пул маблағларининг корхона иқтисодиётида муҳим рол ўйнайди. Бу фикрни изоҳлаб беринг ва ўз муносабатингизни билдиринг. 1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда корхона пул маблағлари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Корхона пул маблағларининг вазифаларини айтиб бера олади. 1.2. Корхона пул маблағлари ҳаракатини бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттира олади. 1-савол баёни. Пул маблағларининг корхона иқтисодиётидаги ўрни ва уларнинг асосий вазифалари. Корхонада олиб бориладиган барча ҳисоб-китоблар асосини нақд ва нақд бўлмаган пуллар ташкил этади. Бозор иқтисодиёти шароитида нақд пулсиз ҳисоб китоблардан самарали фойдаланиш корхоналар иқтисодиётининг барқарор ривожланишининг таъминловчи асосий омилларидан биридир. Чунки корхоналар фаолиятининг узлуксиз давом этишини таъминлаш учун зарур ишлаб чиқариш захиралари ва меҳнат воситалари сотиб олиш, давлат бюджетидан ташқари фондлар учун тўловларни амалга ошириш учун маълум миқдорда нақд пулсиз ҳисоб китоблар талаб қилинади. Шунинг учун ҳам корхоналар мавжуд пул маблағларини юқорида кўрсатилган мақсадларга сарфлашда иқтисодий жиҳатдан манфаатли ва тежамли бўлган ҳамда корхонага ўз маблағларидан рационал фойдаланиш имконини беришни биринчи навбатда ҳисобга олиш зарур. Юқоридаги фикр ва мулоҳазалар ушбу мавзунинг долзарблигини белгилаб беради ва бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг пул маблағлари ва уларнинг харажати тўғрисидаги бошқарув аппарати учун зарур маълумотларни бухгалтерия шакллантириш масалаларини ўргатади. Маълумки, иқтисодиётни ривожланишинг барча босқичларида нақд пулсиз ҳисоб китоблар алоҳида аҳамиятга эга бўлган ва уларни ҳисобга олиш тартиби ўша даврдаги иқтисодиётнинг ривожланиши даражасидан келиб чиққан. Чунки ҳар қандай босқичда иқтисодиётнинг ривожланиши у ёки бу моделига амал қилган ва унинг ажралмас қисми сифатида эса бухгалтерия ҳисоби иштирок этган. Тараққиётнинг юқори поғонасига кўтарилиш эса ҳар доим иқтисодиёт фанларининг, чунончи бухгалтерия ҳисобининг ривожланиши ҳам белгилаб берган ва улар ҳам таъсир этган. Бозор муносабатларининг шаклланиши ва унинг чуқурлашуви нақд пулсиз ҳисоб китоблар ҳисобининг услубий асослари ва уларнинг ҳаракатини ифодаловчи кўрсаткичларнинг сифат жиҳатидан ўзгаришини талаб қилмоқда. Шунинг учун ҳам нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг ҳисобини тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқишни талаб қилди. Шу асосда Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб китоблар ҳисобини тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатлар охирги йилларда бозор иқтисодиёти талабларидан келаб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди ва бу бухгалтерия ҳисобининг услубий асосларини тўла ислоҳ қилинишини таъминлай олмайди. Чунки асосий эътибор ташқи фойдаланувчиларни қизиқтирадиган кўрсатгичларни ишлаб чиқишга қаратилди ва бу борада анча муваффақиятларга ҳам эришилди. Тўғрироғи нақд пулсиз ҳисоб китобларни халқаро андоза талабларига анча яқинлаштиради ва уларни ҳисоблаш учун зарур маълумотлар билан таъминловчи бухгалтерия ҳисоби эса эскича қолаверади. Юридик шахсларнинг пул маблағларининг ташкил топиши, сақланиши ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан назорат қилинади. 1998 йил 12 декабрда рўйхатга олинган ва 1998 йил 24 январда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг касса муаммоларини юритиш қоидалари"да батафсил ёритиб берилган. Пул маблағларининг қайси манбалардан ташкил топиши ва уларнинг сарфланишини асосий аҳамияти эса "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикасининг қонуни асосида ишлаб чиқилган ва бухгалтерия ҳисобининг Миллий андозаларининг 9-сон "Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот"ида аниқ кўрсатилиб ўтилган бўлиб, у Ўзбекистон Молия Вазирлиги 1998 йил 16 октябрда тасдиқланган ва Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 4 октябрда рўйхатга олинган. "Юридик шахсларнинг касса муаммоларини юритиш қоидалари"да барча юридик шахслар қуйидагиларга амал қилиши шарт: мулкчилик шаклидан қатъий назар пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари шарт; юридик шахслар ўртасидаги, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар иштирокидаги ҳисоблашишлар фақат банк муассасалари орқали ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида амалга оширилиши зарур; банк муассасасидан олинган нақд пуллар қайси мақсадлар учун олинган бўлса, ўша мақсадларга сарфланиши мумкин; ташкилот ўз кассасида фақат банк муассасаси раҳбари томонидан ташкилот раҳбари билан келишилган ҳолда белгиланган лимит чегарасида сақлаши мумкин; ташкилот ўз кассасида лимитдан ортиқча нақд пулларни фақат меҳнат ҳақи, стипендия, мукофот, нафақа бериш вақтида 3 кун муддатда сақлаши мумкин; савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидан келиб тушган тушумларни меҳнат ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлаш учун сарфлаш таъқиқланган; хизмат сафарлари учун бериладиган пул қиймати ўша ҳудудда белгиланган сарф-харажатлар меъёрида бўлиши зарур; сарфланмаган нақд пуллар ташкилот кассасига 3 кун ичида қайтарилиши шарт ва нақд пул олган ҳисобдор шахс бухгалтерияга аванс ҳисоботи топшириши шарт. Пул маблағларининг сақланиши ва уларнинг тўғри фойдаланиш жавобгарлиги корхона рахбари ва бухгалтерига юклатилади. Улар касса ва банк муаммолари қоидаларига риоя қилиши ва уларни белгиланган қатъий тартибда тўғри расмийлаштиришлари зарур. Ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз бўлганлиги учун корхона маблағлари бир вақтнинг ўзида айланишнинг барча босқичида бўлиши мумкин, бунда пул маблағлари корхона иқтисодиётида алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичлари таъминотчи ишлаб чиқариш ва сотиш босқичларида пул маблағлари у ёки бу миқдорда сарфланади. Шунинг учун ҳам корхонада доимо маълум миқдорда пул маблағларини бўлиши зарур. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг молиявий барқарорлиги кўп жиҳатдан уларнинг тўлов қобилиятига боғлиқдир. Маълумки, тўлов қобилиятининг мазмуни энг аввало бўш пул маблағларининг мавжудлиги билан ҳарактерланади. Чунки пул маблағлари энг юқори ликвидликка эга бўлган активлар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам корхоналарда мавжуд бўлган бўш пул маблағларидан самарали фойдаланиш учун уларни оборотга киритиш алоҳида аҳамиятга эга. Умуман, корхоналарнинг пул маблағларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling