Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
-савол бўйича дарс мақсади
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
4-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда асосий воситаларнинг инвентаризацияси тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари: 4.1. Инвентаризация ўтказиш тартибини тушунтириб бера олади. 4.2. Инвентаризация натижаларини бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттира олади. 4-савол баёни. Асосий воситаларнинг инвентаризация Асосий воситаларнинг инвентаризация қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг йўриқномасига кўра ҳар 3 йилда бир маротаба ўтказилади. Айрим ҳолларда инвентаризация муддатидан илгари ўтказилади: моддий жавобгар шахслар алмашганда; ўғирлик ёки бошқа ўзлаштиришлар содир этилганлиги тўғрисида маълумотлар берилганда; табиий офатлар содир бўлганда, авария ва бошқа фавқулодда ҳолатлар руй берганда; корхона тугаганда ёки қайта ташкил бўлаётганда; корхона асосий воситаларининг бир қисми сотилаётганда ва ижарага берилаётганда. Асосий воситаларнинг инвентаризациясини корхона раҳбарининг буйруғига кўра ташкил қилинган ишчи комиссияси ўтказади ва унда албатта бухгалтериядан вакиллар бўлиши шарт. Инвентаризацияни ўтказиш ишчи комиссияси аъзолари моддий жавобгар шахс иштирокида объектларни кўради ва уларни натура кўрсаткичида инвентаризация ёзувида қайд этилади. Инвентаризацияни комиссия аъзолари тўла бўлмаган ҳолатда ўтказиш мумкин эмас. Инвентаризация рўйхатига илгари ҳисобга олинмаган асосий воситалар ҳам рўйхатга олинади ва уларни комиссия аъзолари экспертиза йўли билан баҳолайди ва ҳақиқий техник жиҳатига кўра эскириш миқдори аниқланади ва далолатномага асосан расмийлаштирилади. Шу билан биргаликда комиссия ушбу асосий восита қачон, кимнинг фармойишига биноан ишлатилганини, уларнинг харажатлари қаерларга олиб борилганлигини далолатномада кўрсатишади. Агар инвентаризация жараёнида асосий воситаларинг етишмаслиги ёки ортиқча чиқиши аниқланса, комиссия масъул шахслардан бунинг сабабларини тушунтиришни талаб қилиш зарур. Чунки бу маълумотлар инвентаризация ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларини таққослаш натижасида аниқланган фарқларнинг сабабларини тушунтиришда муҳим рол ўйнайди. Илгари ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланганда улар қолдиқ қиймати бўйича киримга олинади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling