Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Дебет 0110 "Асосий воситалар"
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет 0110 "Асосий воситалар" счёти Кредит 8820"Субсидиялар" Асосий воситаларнинг корхонадан чиқиб кетишига
Дебет 0110 "Асосий воситалар"
Кредит 8330 "Пай ва улушлар" Асосий воситалар корхоналар ва жисмоний шахслардан бепул олинганда ва ҳукумат органларидан субсидия тариқасида берилганда бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади: Дебет 0110 "Асосий воситалар" счёти Кредит 8820"Субсидиялар" Асосий воситаларнинг корхонадан чиқиб кетишига доир ҳисоб жараёнлари 9200 "Асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими ҳисоби" транзит счётида амалга оширилади. Ушбу счётнинг дебетида чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати, асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар, асосий воситаларга тегишли қўшимча қиймат солиғи акс эттирилади. 9200 «Асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими ҳисоби» счётининг кредити бўйича эса чиқиб кетаётган асосий воситаларга тегишли эскириш миқдори, асосий воситаларни сотишдан тушган тушум, асосий воситалар тугатишдан олинган материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бошқаларнинг асосий воситаларни тугатиш комиссияси томонидан ўрнатилган баҳода ҳисобга олинади. Асосий воситалар сотилганда уларни сотиш баҳолари 6800 ёки 4800 счётнинг дебети ва 9200 «Асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими ҳисоби» счётнинг кредетида ёзилади. Бир вақтнинг ўзида асосий воситаларнинг даслабки қиймати 0100 счётнинг кредитидан ҳисобдан ўчирилиб 9200 «Асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими ҳисоби» счётнинг дебетига ёзилади. Эскириш миқдори эса 0200 счёт дебети ва 9200 «Асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими ҳисоби» счёт кредетига ёзилади. Асосий воситаларни сотиш бўйича ҳисобланган қўшимча қиймат солиғига 9200 «Асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими ҳисоби» счёт дебети ва 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счёт кредитланади. Асосий воситаларни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларга 9200 «Асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими ҳисоби» счёт дебетланади ва қуйидаги счётлар кредитланади: 1000, 2300, 6700, 6500 ва бошқалар. Асосий воситалар бепул берилганда уларнинг дастлабки қиймати 9200 счётнинг дебети ва 0100 счётнинг кредитида акс эттирилади. Эскириш миқдори эса 0200 счётнинг дебетида ва 9200 счётнинг кредитига ёзилади. Бепул берилаётган асосий воситаларни ортиш, тахлаш ва тушириш ва бошқа харажатлар 9200 счётнинг дебети ва тегишли счётнинг кредетига ёзилади. Айрим ҳолларда бепул берилган асосий воситаларнинг корхонадан чиқиб кетишидан фойда олиниши мумкин. Бундай ҳолларда юқоридаги бухгалтерия ёзуви аксинча бўлади, яъни дебет 9210 «Асосий воситаларнинг тугатилиши» ва кредит 9310 «Асосий воситаларнинг тугатилишидан олинган фойда». Бошқа корхоналарнинг Низом капиталига ҳисса тариқасида берилган асосий воситалар томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланган қийматда 0600 счёт дебетланади ва 9200 «Асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими ҳисоби» счёт кредитланади. Асосий воситаларнинг дастлабки қийматига 9200 счётнинг дебетланади ва 0100 счёт кредитланади. Берилаётган асосий воситаларнинг эскириш миқдори ва 0200 счёт дебетланади ва 9200 счёт кредитланади. Асосий воситаларни бошқа корхоналарга бериш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларга 9200 счёт дебетланади ва тегишли счётлар кредитланади.(1000, 2300, 6700, 6500 ва ҳ.к) Ҳисобот даври тугагандан сўнг 9200 счётнинг ҳар бир субъекти бўйича дебет ва кредит оборотларининг фарқи аниқланади. Олинган фойда яъни кредит обороти дебет оборотдан кўп бўлса, фарқ миқдори 9200 счётнинг дебет ва 9310 счётнинг кредетига ва аксинча, 9310 счётнинг дебет ва 9200 счётнинг кредитига ёзилади. Бепул берилган асосий воситаларнинг чиқиб кетиши натижасида содир бўлган молиявий натижаларининг счётларда қандай акс эттирилиши юқорида кўриб ўтилди. Инвентаризация натижасида аниқланган илгари ҳисобга олинган асосий воситалар 0100 счётнинг дебети ва 9600 счётнинг кредити бўйича ёзиб борилади ва ортиқча ва камомадлар сабаблари ва айбдорлар аниқланади. Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби. Асосий воситаларнинг эскириши ҳар ойда давлат томонидан тўла тиклаш учун ўрнатилган амортизация меъёрлари асосида аниқланади. Халқ хўжалигида асосий фондлар бўйича амортизация ажратмаларни ҳисоблаш тартиби ҳақидаги Низомга мувофиқ амортизация ҳисоблаш объекти бўлган асосий воситалар таркиби ўзгарган шунингдек амортизация ҳисобланадиган асосий формулалар рўйхати ички хўжалик йўллари асбоб ускуналар, траснпорт воситалари, захирада турган ва корхона балансидаги асосий фаолиятга тегишли бўлган асосий воситалар билан тўлдирилади.1991 йил 1 январдан асосий фондларга амортизация ҳисоблаш тартиби ўзгарган, яъни фақат тўла тиклаш учун амортизация ҳисобланади. 1992 йил 1 апрелдан бошлаб асосий воситаларга эскириш тиклаш қиймати бўйича ҳисобланмоқда. Чет эллардан сотиб олинган асосий воситаларга амортизация ҳисоблашда шунга ўхшаш асосий воситаларга белгиланган нормалар асосида амалга оширилади. Низомда ижарага олинган асосий воситалар бўйича амортизация ҳисоблашнинг ҳар хил тартиблари кўзда тутилган бўлиб у ижаранинг турларига боғлиқ. Агар ижарага топширилаётган объект узоқ муддатли ижара шарти билан топширилса, бунда асосий воситаларга амортизацияни ижарачи ҳисоблайди ва маҳсулотнинг таннархига олиб борилади. Агар ижарага берилаётган объект жорий ижара шарти билан берилса, унда асосий воситаларга амортизацияни ижарага берувчи ҳисоблайди ва уни реализациядан ташқари жараёнлар харажатлари таркибида акс эттирилади. Ҳисобланган ижара ҳақи эса реализациядан ташқари даромадлар таркибида ҳисобга олинади. Низомда янги ҳисоблаш техникаларини материаллар, приборлар ва асбоб ускуналарнинг янги прогрессив турларини ишлаб чиқарувчи ва эспортга чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳажмини кўпайтириш учун жисмонан ва маънавий жиҳатдан эскирган асосий воситаларни бирданига алмаштиришни кўзда тутган корхоналарга амортизация ҳисоблашнинг жадаллаштирилган усулини қўллашга рухсат этилган. Амортизация ҳисоблашнинг жадаллаштирилган усулини қуйидагиларга рухсат этилмайди: норматив бўйича фойдаланиш муддати 3 йилгача бўлган машиналар, асбоб ускуналар ва транспорт воситаларига; аэрофлотнинг самолёт - мотор паркининг норматив хизмат муддати самолёт ва вертолётларнинг иш соатларига миқдорига боғлиқ бўлган айрим асбоб ускуналарга; автомобил транспортининг ҳар 1000 км ҳақиқатда босиб ўтилган йўли қараб фоизда ҳисобланадиган амортизация ажратмасига; фақат белгиланган синов ва маълум маҳсулотларни чекланган миқдорда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб ускуналар ва техникаларга жадалаштирилган амортизация ҳисоблашда амортизация ҳисоблашнинг тенг усули қўлланилади ва амортизация ажратмасининг йиллик нормаси 2 мартадан ошмаслиги керак. Амалиётда ойлик амортизация миқдори қуйидаги тартибда аниқланади: ўтган ойда амортизация миқдорига ўтган ойда келиб тушган асосий воситаларнинг ойлик амортизация миқдори қўшилади ва ўтган ойда чиқиб кетган асосий воситаларнинг амортизация миқдори айириб ташланади. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олиш учун 0200 контрактив счётдан фойдаланилади. Асосий воситаларнинг эскириши счётлари: 0200-0299 гача. Ўзига тегишли ва узоқ муддатли ижарага олинган ишлаб чиқаришга тегишли асосий воситалар бўйича ҳисобланган амортизация миқдорига ишлаб чиқариш ва муомала харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2300, 2500, 9400 ва бошқа счётлар) дебетланади ва 0200 счёт кредитланади. Маҳсулдор хайвонлар, буғулар, кутубхона фондлари, ёш кўчатлар, умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари, консервацияга берилган асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди. Амортизация ҳисоблаш муддати тугаган асосий воситаларга эскириш ҳисобланмайди. Ўзига тегишли асосий воситалар корхонадан чиқиб кетганда 0200 счёт дебетланади ва 9200 счёт кредитланади. 0200 счёт бўйича аналитик ҳисоб асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентар объектлари бўйича юритилади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling