Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet56/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Назорат саволлари:
1. Пул маблағларини ҳисобга олиш вазифаларини айтиб беринг
2. Пул маблағларининг корхона иқтисодиётидаги аҳамиятини тушунтириб беринг.
3. Пул қандай функцияларни бажаради?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда корхона пул маблағларининг туркумланиши тўғрисида ва уларни бухгалтерия ҳисобида юритиш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш


Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Корхона пул маблағларининг туркумланишини изоҳлаб бера олади
2.2. Корхона пул маблағларини бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттира олади
2-савол баёни. Пул маблағларининг туркумланиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш. Корхоналарга пул маблағларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш кўп жиҳатдан уларнинг туркумланишига боғлиқ. Чунки пул маблағларини манбалардан келиб тушиши ва қайси йўналишлар бўйича сарфланишини таҳлил қилиш асосида улардан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш мумкин.
Ҳозир амалиётда пул маблағлари қуйидагича туркумланади ва улар бухгалтерия ҳисобини юритишда фойдаланилади.

  1. Валюталарни турлари бўйича гуруҳлаш.

  2. +айси жойда сақланиш бўйича гуруҳлаш.

  3. +айси мақсадларга сарфланиши бўйича гуруҳлаш.

  4. +айси манбалардан келиб тушиши бўйича гуруҳлаш.

  5. Пул маблағларининг турлари бўйича гуруҳлаш.

Республикамизда хўжалик субъектларига нафақат Ўзбекистон миллий валютаси сўмда балки бошқа чет эл валюталарида ҳам банкларда ҳисоб рақамларини очиш имкониятлари берилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарорига кўра барча хўжалик субъектлари 1999 йил 1 июлидан бир неча банкларда ўзларининг ҳисоб рақамларини турли валюталарда очиш имкониятига эга бўлдилар.
Банкдаги ҳисоб-китоб счёти муомалаларининг ҳисоби. Ҳар бир корхона банкда ҳисоб-китоб счётини очилади. Бу счётда корхона ўз пул маблағларини сақлайди ва турли ташкилотлар билан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар олиб боради. Корхоналарнинг пул маблағлари ҳисоб-китоб счётида сақланганлиги учун банк маълум миқдорда фоиз ҳисоблайди ва банк даромади сифатида ушлаб қолади. Корхоналар ҳисоб-китоб счёти очиш учун қуйидаги ҳужжатларни топширади: ариза, имзолар намуналари (нотариал тасдиқланган), солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома, корхона устави (нотариал тасдиқланган).

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling