Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


"Актив счёт " "Пассив счёт "


Download 2.22 Mb.
bet30/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   201
Bog'liq
БХИТА

"Актив счёт "




"Пассив счёт "


Д-т К-т




Д-т К-т














Маблағларни кўпайиши

Маблағларни
Камайиши




Манбаларни камайиши

Манбаларни кўпайиши

(+ )

(-)




(-)

(+)

























































Актив счётларда бошланғич қолдиқ дебет томонида, пассив счётларда эса кредит томонларда жойлашган бўлади. Демак, актив счётлар бўйича корхона хўжалик маблағлари миқдорининг кўпайиши дебет томонда, кредит томонда эса камайиши қайд қилинади.
Бу жараён корхонага келиб тушган маблағлар - актив счётларнинг дебет томони - ва сарфланган маблағлар - актив счётларнинг кредит томони - миқдорини англатади. Пассив счётларда эса бу ҳолат аксинчадир.
Пассив счётларда манбаларнинг кўпайиши счётнинг кредит томонида, камайиши эса дебет томонида аниқланади.
Шундай қилиб, жорий ой давомида счётларда ўзгариш мос равишда уларнинг дебет ва кредит томонларига ёзиб борилади. Жорий ой якунида счётнинг дебет ва кредит томонларидаги операциялар суммалари қўшилиб, счётнинг дебет ёки кредит томон оборотларини ташкил қилади.
қ + -
бунда,
- счётнинг бошланғич қолдиғи;
- счётнинг дебет обороти суммаси;
- счётнинг кредит обороти суммаси.
Пассив счётларда эса бу формула қуйидаги кўринишга эга:
қ + -
Актив ва пассив счётларнинг оборотларини аниқлашга қуйидаги мисолни келтириш мумкин:


"Материаллар"




"Устав капитали"


Д-т К-т




Д-т К-т

10 000










250 000
















1) 20 000

3) 30 000




3) 100 000

1) 100 000

2) 40 000










2) 50 000
















60 000

30 000




100 000

150 000

40 000










300 000

Шундай қилиб, счётнинг бошланғич қолдиғи маблағлар ёки уларнинг манбаларини маълум муддатга (ойнинг биринчи кунига) бўлган ҳолатини англатади. Счётларнинг дебет ва кредит томонлар обороти суммаси ўша томонларда акс эттирилган операциялар суммалари йиғиндисини ва якуний қолдиқ эса ўша маблағ ёки маблағ манбасининг ой якунига бўлган ҳолатини билдиради.


Демак корхона маблағлари ва уларнинг манбаси учун, яъни уларнинг ҳар бир тури учун алоҳида счётлар жорий қилинган.
Счётларнинг туркумланиши. У ҳисоб ишларини яхши йўлга қўйилиши ва ҳар хил счётлар хусусиятларини ўрганиш учун счётлар классификацияси зарур.
Счётларни иқтисодий мазмунига кўра бундай гуруҳлаш, уларда нималар, яъни қандай иқтисодий объект ва уни ҳар томонлама изоҳлаш учун яна қайси счётлардан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади.
Иқтисодий мазмунига кўра счётлар қўйидагича гуруҳланади:

  • Асосий счётлар (мулкий ҳисобга оладиган; пул маблағларини ҳисобга оладиган; фондларни ҳисобга оладиган; мажбуриятларни ҳисобга оладиган; олинадиган счётларни ҳисобга оладиган);

  • Тартибга солувчи счётлар (контр-актив, контр-пассив);

  • Калькуляция счётлар;

  • Транзит счётлар;

  • Таққословчи счётлар;

  • Балансдан ташқари счётлар.

Ушбу гуруҳларни алоҳида кўриб чиқамиз.
Асосий счётлар корхона хўжалик маблағлари ёки уларнинг манбалари турлари бўйича маълумот берувчи ва назорат қилувчи счётлардир. Умумий тарзда бу счётларда корхона мулки ҳисобга олинади.
Асосий счёларнинг хусусияти шундан иборатки, жорий ой якунида ушбу счётлар бўйича якуний қолдиқ мавжуд бўлса, улар албатта балансда кўрсатилади. Таркибий тузилишига кўра бу счётлар актив, пассив, контр-актив (асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счёти, номоддий активларнинг амортизацияси ҳисоби счётлари, даргумон қарзлар резерви счёти), контр-пассив (сотиб олинган хусусий акциялар ҳисоби счётлари, сотилган товарларни қайтарилиши, харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар) счётларга бўлинади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling