Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet12/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Назорат саволлари:
1. Бухгалтерия ҳисоби предметининг асосий мазмуни нимадан иборат?
2. Бухгалтерия хизмати нима учун хизмат қилади?
3. Бухгалтерия ҳисобининг объектларига нималар киради?
4. Корхона турларини айтиб беринг.
5. Корхоналар фаолият кўрсатиш шартлари нималардан иборат?


2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда хўжалик жараёнлари ва хўжалик маблағлари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Хўжалик жараёнларини тавсифлаб бера олади.
2.2. Корхона хўжалик маблағлари таркиби ва вазифаларини ифодалаб бера олади.
2-савол баёни. Хўжалик жараёнлари ва хўжалик маблағлари. Мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналарнинг вазифаси ўз фаолияти жараёнида маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш)дан иборат. Маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш) узлуксиз амалга оширилиши учун ундан олдин таъминот жараёни ўтиши, ишлаб чиқаришдан кейин эса реализация жараёни келиши керак. Бу учта босқич ҳар доим бир бирларининг ўрнини эгаллайди ва шу билан корхонада маблағлар (фондлар)нинг узлуксиз айланишини ҳосил қилишади.
Маблағлар айланишидаги асосий босқич (фаза) - бу моддий бойликларни яратиш жараёни содир бўладиган ишлаб чиқариш босқичидир. Бу ерда янги маҳсулот тайёрланади ва у ўзи ишлаб чиқарилган буюмлардан нафақат ташқи кўриниши ва хусусияти билан, балки қийматининг ҳажми билан фарқ қиладиган янги маҳсулот тайёрланади. Янгидан тайёрланган маҳсулот қиймати сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (тиклаш фонди) ва ходимлар меҳнати билан яратилган ҳамда зарурий қиймат (иш ҳақи) ва қўшимча маҳсулот қиймати (соф даромад)га бўлинадиган, янги қийматдан иборат.
Ишлаб чиқариш жараёнида кўпчилик корхоналарда ишлаб чиқариш воситалари бирданига тайёр маҳсулотга айланмайди. Уларга меҳнатнинг таъсири янгитдан яратилган меҳнат маҳсули сифатида тўғри келиши керак бўлган янги кўриниш ёки хусусиятларга эга бўлмасдан олдин маълум вақт талаб қилади. Шу вақтнинг ўтиши давомида улар тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлиб туради.
Корхона маблағларига айланишнинг бошқа босқичлари муомала сферасида содир бўлади. Бу - корхона таъминоти ва тайёр буюмларни сотиш босқичларидир.
Таъминот сферасида корхона пул маблағларига ўзига зарур бўлган, омборларга келиб тушадиган ва унинг ишлаб чиқариш захираларини ҳосил қиладиган моддий бойликларни сотиб олади. Сотиш босқичида ишлаб чиқариш жараёнида яратилган маҳсулотнинг истеъмолчилар (харидорлар)га топшириш содир бўлади. Бу босқичнинг якунида корхона фондлари (маблағлари) яна пул шаклига киради.
Бухгалтерия ҳисобида таъминот ва сотиш жараёнларини акс эттиришда қўйидагилар қайд қилинади: шу жараёнлар билан боғлиқ бўлган харажатлар, яъни ишлаб чиқариш воситаларини ҳарид қилиш ва маҳсулот сотишга қилинган харажатлар; таъминот жараёнида ҳарид қилинадиган буюмлар, сотиш учун мўлжалланган ва сотиш жараёнида жойлашган ишлаб чиқариш маҳсулотлари ҳамда сотилган буюмлар учун корхоналар томонидан олинадиган пул маблағлари. Бу пул маблағларининг суммаси ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш ва иш ҳақини тўлаш учун харажатланган суммадан соф даромад миқдорига кўп бўлади.
Шундай қилиб, сотиш жараёнининг якунланиши моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган соф даромадни тақсимлаш имконини беради. Бу ерда бухгалтерия ҳисобида давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган, корхона томонидан олинган суммаси, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойда (даромад) солиғи аниқланади ва қайд қилинади. Сотиш жараёни тугагандан сўнг корхона тегишли органларга (бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга, банклар, мол етказиб берувчилар ва ҳоказоларга) уларга берилиши лозим бўлган суммаларни ўтказиш имконига эга бўлади.
Барча жараёнлар - таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш - алоҳида хўжалик операцияларидан иборат. Масалан таъминот ва сотиш қатор ҳарид қилиш - сотиш ҳодисаларидан ташкил топади. Ишлаб чиқаришда меҳнат буюмларини маҳсулот тайёрлашга сарфлаш, корхона ходимларига бажарган ишлари учун иш ҳақи ҳисоблаш, меҳнат воситаларидан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланганлик учун амортизация ажратмаларни ҳисоблаш ва ҳоказоларни қайта - қайта, пуллаб амалга оширилади.
Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, хўжалик операциялари хўжалик фаолиятини амалга оширишда корхона маблағларининг ҳаракатидан иборат экан.
Хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бошқариш объекти ҳақида керакли ахборотни ҳосил қилиш, бюджетни бажаришда маблағлардан фойдаланиш самарадорлигининг даражасини баҳолаш имконини беради ва у бухгалтерия ҳисобининг асосий мазмунини ташкил қилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling