Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
Ноишлаб чиқариш соҳасини аҳолига хизматлар бажарувчи тармоқлар ташкил қилади. Буларга соғлиқни сақлаш, халқ таълими, санъат ҳамда давлат бошқармалари ва мудофаа муассасалари киради. Ноишлаб чиқариш соҳасида, гарчи унда амалга оширилаётган фаолият такрор ишлаб чиқаришга ёрдамлашиб, ундаги меҳнат ижтимоий фойдалик бўлса ҳам, ижтимоий маҳсулот яратилмайди.
Ноишлаб чиқариш соҳасининг ташкилотлари ва муассасалари хўжалик фаолиятлари уларга давлат бюджетидан ажратилган маблағларни қарзларининг функцияларини бажаришда самарали фойдаланиш бошқаришдан иборат. Шундай қилиб, давлат секторининг ноишлаб чиқариш соҳасида моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган ижтимоий маҳсулотни тақсимоти (қайта тақсимоти) ва истеъмоли содир бўлади. Демак, бухгалтерия ҳисоби шу соҳанинг ташкилотлари ва муассасаларига уларнинг мақсадларига мувофиқ ажратилган маблағларнинг мавжудлиги ва сарфланиши ҳақидаги ахборотни шакллантиради. Ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқаришдан ташқари бухгалтерия ҳисобида ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқариш ҳам акс эттирилади. Юқорида айтилганлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, бухгалтерия ҳисоби предметининг асосий мазмуни корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятини амалга оширишда фойдаланадиган ресурсларни самарали бошқариш учун зарур бўлган ахборотни шакллантиришдан иборат. Шу маблағларнинг сарфланиши, ишлаб чиқариш хажми ва фаолият натижаларини оқилона ва тўғри бошқариш ҳозирги вақтда алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг предмети такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг маблағлари ҳолати ва улардан фойдаланишнинг самарадорлиги ҳақида бошқариш масалалари учун ахборотни шакллантириш ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг предмети билан бир қаторда унинг объектларини ҳам фарқлаб олиш лозим. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари деганда, муайян корхона эга бўлган моддий ва пул маблағлари, унинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан бўлган юридик муносабатлари ва шунингдек маблағлар ва муносабатларни ўзгартирадиган хўжалик операциялари тушунилади. Моддий ва пул қийматликлар корхона томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланадиган хўжалик маблағларини ифодалайди. Хўжалик операциялари эса хўжалик фаолиятининг мазмунини ифодаловчи хўжалик жараёнларини ташкил қилади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling