Якуний баҳолашда талаба 5 та саволга ёзма ва 25 та тест саволига жавоб бериши лозим.
ҳар бир ёзма саволга 2 балл ажратилади;
агар савол моҳияти тўла очилган бўлиб, талабанинг танқидий нуқтаи назари баён қилинган бўлса – 1,8-2 балл;
саволнинг моҳияти очилган, асосий фактлар тўғри баён қилган бўлса – 1,4-1,7 балл;
саволга жавоб берилган, айрим камчиликлари бор бўлса – 1,0-1,3 балл;
берилган саволда жавоблар чалкаш ва камчиликлар кўпроқ бўлса - 0,6 - 0,9 балл берилади;
тест саволининг ҳар бири 0,2 баллик тизимида баҳоланади.
Эслатма: Талабанинг умумий бали ҳисобланганда яхлитлаб олинади.
Ўзлаштириш кўрсаткичлари:
86-100 балл – «аъло», 71-85 балл – «яхши», 55-70 балл «қониқарли»
4. МАЪРУЗАЛАР КУРСИ
Ажратилган вақт – 2 соат Асосий саволлар:
1. Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг предмети. Корхона, унинг фаолият кўрсатиш шартлари.
2. Хўжалик жараёнлари ва хўжалик маблағлари.
3. Бухгалтерия ҳисобининг усуллари (методи).
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Меҳнат воситалари, меҳнат буюмлари, муомала буюмлари, пул маблағлари, ҳисоб-китобдаги маблағлар, маданий-маиший бинолар, асосий маблағлар, айланма маблағлар, четга жалб қилинган маблағлар, фондлар, резервлар, кредитлар, кредиторлик қарзлар, ҳужжатлаштириш, инвентаризация, баҳолаш, калькуляция, счётлар системаси, икки ёқлама ёзув, баланс, ҳисобот.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Бухгалтерия ҳисоби бошқариш учун зарур бўлган ахборотни шакллантиришдан иборат, деб қаралади. Бунга муносабатингиз қандай?
2. Счётлар ва икки ёқлама ёзув ёрдамида корхонани тезкор бошқариш, моддий жавобгар шахсларнинг амаллари мулкларнинг бут сақланиши устидан назорат амалга оширилади. Бунга ўз фикрингизни билдиринг
Do'stlaringiz bilan baham: |