Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


-савол бўйича дарс мақсади


Download 2.22 Mb.
bet7/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   201
Bog'liq
БХИТА

1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда бухгалтерия ҳисоби, унинг предмети, хўжалик жараёнлари, хўжалик маблағлари, бухгалтерия ҳисобининг усуллари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит фанининг предметини изоҳлаб бера олади.
1.2. Корхона, унинг фаолият кўрсатиш шартларини тушунтириб бера олади.
1-савол баёни. Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг предмети. Корхона, унинг фаолият кўрсатиш шартлари. Бухгалтерия ҳисоби корхона, ташкилот ва муассасаларда юритилади ва ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш ҳисобланган хўжалик фаолиятини кузатиш ва бошқариш учун хизмат қилади. Ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш ҳамма соҳаларни, яъни ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларини ҳам ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш соҳаси (моддий ишлаб чиқариш соҳаси) га моддий бойликларни ишлаб чиқарувчи (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқалар) ҳамда моддий бойликларни ишлаб чиқарувчилардан истеьмолчиларга етказиб бериш билан банд бўлган (савдо ва умумий овқатланиш) тармоқлари киради.
Ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш бу ерда корхонанинг фондларидан, яъни ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган моддий ва пул маблағларидан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади. Мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналарга зарур бўлган маблағлар маълум манбалар (давлатники-давлат ресурслари ҳисобидан, жамоаники пай бадаллари ҳисобидан, акциядорники - акциядорлар ресурслари ҳисобидан ва қўшма корхоналарники - муассисларнинг бадаллари ҳисобидан) ҳисобидан шаклланади. Ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш ва истеъмол жараёнларига хизмат қилатуриб, корхоналар фондларининг узлуксиз доирада айланишини амалга оширади. Шунинг учун бухгалтерия ҳисоби бу ерда моддий бойликларни яратишга йўналтирилган ишлаб чиқариш айирбошлаш жараёнидаги корхонанинг фондлари (маблағлари) нинг ҳолатлари ва улардан фойдаланишни самарали бошқариш учун зарур бўлган ахборотни шакллантиради.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling