Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Аудит фанининг мохияти, мақсади ва вазифалари


Download 2.22 Mb.
bet10/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Аудит фанининг мохияти, мақсади ва вазифалари. Аудит фани корхонани таъсис этишда ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган ҳисобот, молия ва таҳлилнинг услубий томонларини ўргатади.
Хусусан, корхона ривожланишига салбий таъсир қилувчи омилларни аниқлаш, фойдаланилаётган захираларни қидириб топиш, уларни ишлаб чиқаришга жалб этиш, корхона рақобатбардошлиги даражасини ошириш, хўжалик фаолиятини сақлаш каби услубий томонлар шулар жумласидандир.
Умуман олганда менеджерлар, маркетинг ташкилотлари олдида турган муоммолар ечимини ўрганишда бу фан қўл келади. Чунки мулкка нисбатан эгалик ҳиссини талаб қилади ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган ҳисоботларни аудит текширувидан ўтказиш мажбурият тусига киради. Шу жиҳатдан аудит хизматига зарурият пайдо бўлади.
Аудит - муайян ваколатлар берилган шахслар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларининг тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий-хўжалик жараёнлари Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга қай даражада мувофиқлигини, мукаммалллигини ва асосланганлигини, бухгалтерия ҳисоб-китоби ва бошқа молиявий ҳисоботлар юритишга қўйиладиган талабларга ҳамда ўзга ҳужжатлар талабларига тўғри келишлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган молия ҳужжатларининг экспертизаси ва таҳлилидир. Аудит, шунингдек маслаҳатни (консалтинг) мижоз билан шартнома асосида хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади.
Аудитор- белгиланган тартибда аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олган ва аудиторларнинг касб реестрига киритилган мутахассисдир.
Аудит фанининг объектлари қуйидагилар:
иқтисодиётнинг бошланғич бўғини ҳисобланган турли мулк шаклларига асосланган корхоналар;
аудит текширувини ўтказиш жараёнига қараб, хўжалик жараёнлари, маблағлар ва уларнинг манбалари.
Бундан ташқари, корхоналарнинг юридик кучга эга бўлган меъёрий ҳужжатлари, технологик ишлари, хўжалик юритиш ишлари, шартнома муносабатлари, режа тузилиши, шунингдек, унинг таркибий қисмлар ҳам аудит объектини ташкил қилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling