Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


-Мавзу: Корхоналар хусусий капитали ва


Download 2.22 Mb.
bet94/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   201
Bog'liq
БХИТА

11-Мавзу: Корхоналар хусусий капитали ва
захираларини ҳисобга олиш
Ажратилган вақт– 2 соат
Асосий саволлар:
1.Корхона хусусий капитали ва фойдаси ҳисоби.
2.Корхона захиралари ҳисоби.
Мавзуга оид ибора ва тушунчалар: амортизация ажратмалари, акция, таъсисчилар улушлари, ажратилган грантлар, мақсадли молиялаштириш, таъсис ҳужжатлари, қўйилган (инвестиция) капитал, тақсимланмаган фойда, акциядорлик жамияти, очиқ турдаги акциядорлик жамияти, ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти, корхона захиралари.
Мавзуга оид муаммолар:

1. Хусусий капитални кўпайтириш бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у корхонанинг ўз қудрати даражасини қай даражада эканлигини билдиради. Бунга сиз қандай қарайсиз?


2. Хусусий капитал қийматини кўпайтиришнинг энг асосий омили бўлиб корхонанинг ҳисобот йилида олган соф фойдаси ҳисобланади. Бу хулосани изоҳланг.
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда корхона хусусий капитали, захираларини ташкил қилиш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

1.1. Устав капиталини ташкил қилиш хусусиятлари ва уни ҳисобга олишни асослаб бера олади.
1.2. Акционерлик жамиятлари турларини изоҳлаб бера олади.

1-савол баёни: Корхоналар хусусий капитали ҳисоби. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўзининг молиявий ресурсларини ташкил қилиши ва ундан фойдаланиши мумкин. Бу маблағларнинг манбаи эса фойда, амортизация ажратмаси, қимматбаҳо қоғозларни сотишдан тушган маблағлар, акция эгаларининг бадали ва таъсисчиларнинг улушлари, кредитлар, қарзлар, ажратилган грантлар, мақсадли молиялаштириш маблағлари ва шунга ўхшаш йўналишдаги маблағлардир.


Субъектнинг хусусий капитали қонунга мувофиқ ёки таъсис ҳужжатлари асосида яратилган жамғармалар ва захиралар қўшилган ҳолда, уларнинг ҳаракати ва ҳолати ўрганилади ва назорат қилинади.
Хусусий капитал хўжалик юритувчи субъектнинг активи ва мажбуриятлари ўртасидаги фарқни ўзида мужассамлаштиради. Ўз навбатида хусусий капитал 2 гуруҳга (категорияга) бўлинади: қўйилган (инвестиция) капитал ва тақсимланмаган фойда.
Хусусий капитал, ишлаб чиқариш ва мулк эгасига тўлаш, қўшимча инвестиция ва бошқа фаолиятларнинг натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин.
Ушбу мулк, жамғармалар, фойда ва захираларнинг ҳисоби қуйидаги:
8300-«Устав капитали(фонди)»ни ҳисобга олувчи счётлар;
8400-«+ўшилган капитал»ни ҳисобга олувчи счётлар;
8510-«Захира капитали» ни ҳисобга олувчи счётлар;
8600-«Сотиб олинган ўз акциялари»ни ҳисобга олувчи счётлар;
8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»ларни ҳисобга олувчи счётлар;
8800-«Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар»ни ҳисобга олувчи счётлар;
8900-«Келгуси харажатлар ва тўловларнинг захираси»ни ҳисобга олуви счётларда юритилади.
Субъектнинг устав капитали унинг маблағларининг ташкил бўлишида асосий манба ҳисобланади. Бу капитални ташкил қилиш қонун ва таъсис ҳужжатларига асосан тартибга солинади.
Давлат корхоналарининг устав капитали давлатнинг бюджети томонидан корхонанинг фойдаланилишига топширилган вақтда ажратилган маблағларнинг йиғиндисидир.
Акциядорлар жамияти (АЖ) юридик шахс бўлиб, унинг капитали акция эгаларининг қўйган улушидан ташкил топган. АЖ фаолияти устави билан тартибга солинади ва акциядорлар фақат устав капиталига қўядиган улуши бўйича мажбурият оладилар.
АЖ очиқ ва ёпиқ турда бўлади. Очиқ АЖ акциялари очиқ усулда сотилади, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтади, яъни қимматбаҳо қоғозлар биржасида сотилиши мумкин.
Ёпиқ АЖ акциялар бозорга чиқарилмайди, бундан ташқари ўз улушлари бошқа акциядорларнинг розилигисиз сотиши мумкин эмас.
АЖ устав капиталининг ҳажми унинг уставида кўрсатилган бўлади. Устав капиталининг кўпайиши ёки камайиши акциянинг номинал қийматининг бозордаги талаб ва таклифнинг таъсирида ёки камайишига боғлиқ.
Аж томонидан чиқарилган акциялар нақд пулга, пул ўтказиш йўли билан, мулкка, яъни узоқ ва қисқа муддатли активлар ҳисобига ҳам сотилиши мумкин.
АЖ томонидан чиқарилган акциялар нақд пулга, пул ўтказиш йўли билан, мулкка, яъни узоқ ва қисқа муддатли активлар ҳисобига ҳам сотилши мумкин.
Устав капитали (фонди)нинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling