Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet13/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Хўжалик маблағлари. Хўжалик жараёнлари маълум маблағлар ёрдамида содир бўлади. Ишлаб чиқариш корхонаси иморатлар, машиналар, ускуналар, материаллар, пул маблағлари, номоддий актив ва шу каби бошқа маблағларга эга бўлади. Улар барчасини корхона ҳар хил маблағлардан - умумдавлат фондидан, акцияларини чиқариш ва сотиш, муассасаларнинг бадалларидан, банкларнинг кредитлари ҳисобидан, бошқа корхоналар ва ташкилотлардан олинган қарзлар ҳисобидан, фойдадан ва бошқалардан олади. Хўжалик фаолиятини тўғри бошқариш учун ушбу корхонада қандай маблағлар мавжуд, улар қандай жойлашган ҳамда бу маблағлар қандай манъбалардан олинган ва улар қандай мақсадларга мўлжалланганлиги билиш керак.
Шунга қараб корхонанинг барча маблағлари икки қисмга гуруҳланади:
биринчидан, уларнинг турлари ва жойлашганлигига қараб, иккинчидан, ташкил топиш манбаи ва қандай мақсадга аталганлигига қараб.
Ишлаб чиқариш воситалари меҳнат воситалари ва меҳнат буюмларидан иборат.
Меҳнат воситалари инсоннинг ишланаётган буюмларга таъсирини ўтказувчи ҳисобланади. Меҳнат воситалари таркибида ишлаб чиқариш қуроллари (машиналар, асбоб-ускуналар, асбоблар) етакчи ролни ўйнайди. Ишлаб чиқариш қуроллари ёрдамида ишчи меҳнат буюмларини ташқи кўринишини ўзгартиради, уларга янги тус беради, уларни меҳнат маҳсулига айлантиради. Меҳнат воситаларига шунингдек иморатлар, иншоотлар, транспорт воситалари ва хўжалик инвентарлари ҳам киради. Улар ишлаб чиқариш жараёнини нормал амалга ошириш учун керакли шароитлар яратиб беради, уни тўғри ташкил этишга ёрдам беради.
Меҳнат буюмлари маҳсулот тайёрланадиган бошланғич материалдан иборат. Уларга хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулот (фабрикат)лар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришлар киради. Шу гуруҳга шунингдек ёрдамчи материаллар ва ёқилғи ҳам киради. Барча меҳнат воситаларда умумийлик шундан иборатки, улар фақат биргина ишлаб чиқариш циклида истеъмол қилиниб, ўзларининг қийматини тайёрланаётган маҳсулот таннархига бутунлай ўтказади.
Муомала соҳасидан маблағлар муомала буюмлари, пул маблағлари, ҳисоб-китобдаги маблағлар (дебиторлик қарзлари) ва муомала ва хизмат қилувчи маблағлардан иборат.
Пул маблағлари ҳар хил тўловларни амалга ошириш учун хизмат қилади. Бу маблағлар ёрдамида корхона мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилади, ўз ходимларига иш ҳақи тўлайди, давлат доромадларига ҳар хил тўловлар ва ажратмалар қилади ва хоказо. Пул маблағлари корхонага харидорлардан - уларга сотилган буюмлар учун, банклардан-кредитлар кўринишида, юқори ташкилотлардан, юқори компаниялардан - вақтинчалик молиявий ёрдам тартибида келиб тушади ва ҳозако.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling