Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Ҳисоб-китобдаги маблағлар
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
Ҳисоб-китобдаги маблағлар ушбу корхонага бошқа корхоналар ёки шахсларнинг қарзидан иборат. Бунда маблағларга, биринчи навбатда, мазкур корхонадан харидор (буюртмачи) томонидан сотиб олинган маҳсулот (улар учун ишлар ёки хизматлар) учун қарзлари ҳамда корхона хизматчиларига ҳар хил харажатлар учун ҳисобдорлик шарти билан берилган пул суммалари бўйича ҳисоб-китоблар киради. Топшириқни бажариб бўлгандан кейин, хизматчи (ҳисобдор шахс) олинган суммаларнинг сарфланганлиги тўғрисида ҳисобот топшириши ва ишлатилмай қолган пулларни кассага қайтариш керак. Бунлай ҳисоб-китоблар ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар деб аталади.
Корхона қарзлари бошқа операциялар (бошқа ҳисоб-китоблар) бўйича ҳам бўлиши мумкин. Уларга, масалан, мол етказиб берувчиларга такдим этилган даъволар бўйича қарзлари, ишчи ва хизматчиларнинг ўз эҳтиёжлари учун олинган банк ссудалари бўйича қарзлари киради. У қарздорлар бошқа дебиторлар деб номланади. Корхона маблағларини ташкил топиш манбалари ва қандай мақсадларга мўлжалланганлиги бўйича гуруҳлаш уларни ушбу корхонага бириктириш даражасига қараб амалга оширилади. Маблағлар манбаларининг туси (ҳарактери) мулкчиликнинг шаклини акс эттиради. Корхоналар энг аввало ўзининг бутун яшаш даври учун умумдавлат фондидан (давлат корхоналари) ёки ўзларининг муассасаларидан маблағлар оладилар маблағларининг бир қисми уларга вақтинчалик фойдаланиш учун берилади - банклардан, бошқа корхона ва ташкилотлардан. +олаверса, уларда маблағларнинг ички манбалари - тақсимланмаган фойда ҳам мавжуд. Шундай қилиб, корхона маблағлари ташкил топиш манбалари ва қандай мақсадларга мўлжалланганлигига қараб қўйидаги гуруҳларга бўлинади: ўз маблағлари, қарзга олинган (жалб қилинган) маблағлар, тақсимланган фойда. Ўз маблағлари давлат корхоналарида, одатда, унинг фолиятининг ҳамма даврида берилади ва унга бириктириб қўйилади. Давлат корхоналарининг маблағларидан фарқли ўлароқ бошқа мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг ўз маблағлари айрим юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкидан иборат бўлади. Давлат корхоналарининг ўз маблағлари бюджетдан молиялаш, захиралар (ҳамда фойданинг бир қисми)дан иборат. Фондларга бозор иқтисодиётининг шароитларидан келиб чиққан ҳолда корхонанинг ихтиёри билан шакллантириладиган устав фонди ва захира (резерв) фонди киритилади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling