Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


биринчи бўлим: "Узоқ муддатли активлар"


Download 2.22 Mb.
bet22/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   201
Bog'liq
БХИТА

биринчи бўлим: "Узоқ муддатли активлар"
иккинчи бўлим: "Айланма (жорий) маблағлар".
«Пассив» атамасининг илдизи ҳам лотинча фаолсиз, холис (бетараф) турмоқ, тушунтириш каби сўзларнинг илдизидан олинган. Тарихан бу атама дастлаб фақат қарзга олинган маблағларга нисбатан, яъни учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларга нисбатан қўлланар эди. Бу билан мулк эгаси қарзга олинган маблағларга бўлган муносабатда ўзбошимчалик (бемалоллик)дан ўзини тутиши кераклиги таъкидланган эди. Кейинчалик «пассив» атамаси манбаларнинг бошқа моддаларига ҳам тарқатилган бўлиб, фақат корхона мажбуриятларини тавсифлабгина эмас, маблағлар турларини қандай мақсадларга мўлжалланганлигини ҳам тавсифлаш учун ишлатиладаган бўлди.
У ҳам актив сингари иккита бўлимдан иборат бўлиб, улар қўйидагилардир:
биринчи бўлим "Ўзлик маблағлари манбаси"

иккинчи бўлим "Мажбуриятлар"ни ўз ичига олади.
Манбаларнинг таркибий қисмини мажбуриятлар ташкил этади. Субъектнинг мажбуриятлари - бу олдинги амалга оширилган муомалаларнинг натижаси ёки келажакда ўзида мужассамланган иқтисодий нафни чиқиб кетиши ёки янги мажбуриятларни вужудга келиши билан якунланади.
Мажбуриятлар уч хил хусусиятга эга бўлиши керак:

  • активларни чиқиб кетиши ёки хизмат кўрсатиш йўли билан тўлашни вужудга келтирадиган мавжуд доимий мажбуриятни ўзида мажассамлаштириши;

  • субъект учун мажбуриятнинг бажарилиши шартлиги ва қарийиб муқаррарлиги;

  • олдинги битим ёки воқеалар натижаси бўлиши.

Бухгалтерия балансининг хусусияти актив ва пассивлар пуллик якунларининг тенглигидан иборат. Бу талаб ҳар қандай корхона баланси учун мажбурийдир. Бу талаб активда ҳам, пассивда ҳам маблағларнинг бир хил ҳажмда, фақат ҳар хил гуруҳланишда кўрсатилади, яъни активда - турлари бўйича, пассивда - манбалари бўйича. Баланснинг номи ҳам шунга асосланган, чунки «баланс» сўзи тенглик, баробарликни англатади. Шунинг учун ҳам баланс активи ва пассиви «баланс» сўзи билан белгиланади.
Ўзбекистон Рсспубликаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 24 январда рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдан 140-сонли буйруғи билан молиявий ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланган.
Бухгалтерия баланси, маълум санага тузилади ва корхона фаолиятининг маълум даврдаги ҳолатини ўзида мужассамлаштиради.
Юқорида қайд этганимиздек, баланснинг актив қисмида корхона хўжалик маблағлари турлари бўйича жойлашган. Унинг икки қисмга бўлинганлиги маблағлар хусусиятларидан келиб чиқади.
Биринчи бўлимда корхонада узоқ муддат хизмат қиладиган ва қиймати юқори бўлган асосий фондлар ва номоддий активлар ва қолаверса узоқ муддатли ҳамда капитал қўйилмалар акс эттирилади.
Иккинчи бўлимда жойлашган маблағлар айланма маблағлар ҳисобланиб, улар хўжалик операциялари таъсирида ўз ташқи кўринишини бутунлай бошқа маблағ кўринишига ўзгартиради. Масалан, ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларига ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом-ашё ва материаллар сотиб олиш мумкин. Корхона ишлаб чиқариш фаолияти натижасида материаллар тайёр маҳсулот кўринишини олади. Колаверса, тайёр маҳсулотни сотиш орқали корхонага яна пул маблағлари келиб тушади.
Шундай қилиб, баланснинг актив қисми жуда аниқ ва уларнинг таркиби ҳеч қандай ноаниқликлар туғдирмайди. Лекин баланснинг пассив қисми бироз мураккаб тузилган бўлиб, баъзи моддалар моҳиятини англаш унчалик осон кечмайди. Баланснинг пассив қисми моддалари моҳиятини аниқ билиш учун уларнинг нима мақсадга мўлжалланганлигини билиш зарур.

Бухгалтерия балансининг чизма кўриниши қўйидаги шаклга эга:


Бухгалтерия баланси

" __" _______________200__ йил
Актив Пассив


Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling