Бизнинг Республикамизда нетто-баланси қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси ва ривожланган мамлакатлар корхоналари баланслари ўртасидаги фарқлар. Ўзбекистон Республикаси билан чет эл мамалакатлари ўртасида фарқлар мавжуд. Гарчи умумий ташқи кўринишида ўхшашлик бўлса ҳам, бу фарқлар дастлаб олдинги тузумни ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари билан шартлангандир. Биринчи навбатда шуни таъкидлаш лозимки, уларда ўзларининг мазмунлари билан фарқ қиладиган қатор моддалари мавжуд. Масалан, бизнинг баланс актив моддалари гуруҳланишининг тузилиши ресурсларнинг ноликвидлигига асосланган, шунинг учун аввал асосий воситалар ва уларнинг эскириши, номоддий активлар ва уларнинг амортизацияси, сўнгра ишлаб чиқариш захиралари, чиқимлар ва фақат улардан кейин пул маблағлари келтирилган. Чет эл мамлакатларининг балансида эса дастлаб пул маблағлари, кейин ишчи капитал ва сўнгида асосий воситалар, номоддий активлар акс эттирилади.
Бизнинг баланс чет эл балансларидан, шунингдек, бир турдаги моддаларнинг ҳар хил салмоққа эга эканликлари билан ҳам фарқ қиладилар. Масалан, корхона кассасидаги белгиланган лимитдан ортиқ суммани, иш ҳақи бериш кунларидан ташқари, узоқ муддатда сақлаб туриш маън этилган, йирик суммадаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, одатда кам учрайди. Чет эл корхоналари балансида бу моддаларнинг салмоғи бошқачадир. Бу корхоналар балансида “Нақд пуллар” моддасининг салмоғи анча каттадир.
Назорат саволлари:
1. «Баланс» термини нимани англатади?
2. Баланс турларини санаб беринг.
3. Баланс активи ва пассиви моддаларини изоҳлаб беринг
4. Баланснинг хўжалик фаолиятини юритишдаги аҳамиятини очиб беринг.
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда хўжалик операциялари таъсири остида бухгалтерия балансида юз берадиган ўзгаришлар ҳақида тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Хўжалик операциялари таъсири остида балансда рўй берадиган ўзгаришларнинг биринчи ва иккинчи турини гапириб бера олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |