Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баланс
- Назорат саволлари
Иккинчи операция: Мол етказиб берувчилар қарз банк кредитлари ҳисобидан қопланди. (50000 сўм) Бунда мол етказиб берувчиларга қарз узилиб, банк қарзлари миқдори 50000 сўмга кўпайди.
Учинчи операция: Корхонага мол етказиб берувчилардан сотиб олинган материаллар қабул қилинди. (75000 сўм). Бунда, корхонадаги материаллар миқдори кўпайиб, пассив томонда эса, мол етказиб берувчиларга бўлган қарз вужудга келди.
Баланснинг актив ва пассив қисмидаги иккита модданинг кўпайиши баланс суммасининг 75000 сўмга кўпайишига олиб келди. Тўртинчи операция: Мол етказиб берувчиларга бўлган қарзнинг 20000 сўми ҳисоб-китоб счётидан ўтказиб берилди. Бунда, ҳисоб-китоб счётида пул маблағлари камайиб, мол етказиб берувчиларга бўлган қарз миқдори ҳам маълум суммага камайди. Баланс умумий суммаси ҳам шу суммага камайди.
Шундай қилиб, юқорида кўриб ўтилган операцияларни тўрт турга бўлиш мумкин: 1-тур ўзгариш - бунда фақат баланснинг актив қисмидаги бир модда суммаси кўпайиб, иккинчи модда суммаси камайди, лекин баланс суммаси ўзгаришсиз қолаяпти. 2-тур ўзгариш - бунда баланснинг пассив қисмидаги бир модда суммаси кўпайиб, иккинчи модда суммаси камайди, лекин баланс суммаси ўзгаришсиз қолаяпти. 3-тур ўзгариш – бунда баланснинг актив қисмида ҳам, пассив қисмида ҳам бир хил суммага кўпайиш содир бўлади ва баланс суммаси ўша суммага кўпаяди. 4-тур ўзгариш - бунда баланснинг актив қисмида ҳам, пассив қисмида ҳам бир суммага камайиш содир бўлади ва баланс суммаси ҳам шу суммага камаяди. Назорат саволлари:1. Балансдаги ўзгаришларга таъсир кўрсатувчи операцияларнинг биринчи турига таъриф беринг ва мисоллар келтиринг. 2. Балансдаги ўзгаришларга таъсир кўрсатувчи операцияларнинг иккинчи турига таъриф беринг ва мисоллар ёрдамида тушунтиринг. 3. Балансдаги ўзгаришларга таъсир кўрсатувчи операцияларнинг учинчи ва тўртинчи турларига таъриф беринг ва мисоллар келтиринг. Мавзуга оид мустақил иш топшириқлари: 1. Аниқ корхона балансини таҳлил қилинг. Хўжалик операцияларини бажаринг. Сўнгра балансдаги ўзгаришларни ёзиб чиқинг. (Манба: корхона баланси, оборот ведомостлари, бош китоб. Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби стандарти (21-БҲМС)). Мавзу бўйича асосий хулосалар: Ҳар бир хўжалик операцияси иккитадан кам бўлмаган баланс моддасида акс эттирилади. Бу хўжалик маблағларининг айланиш хусусиятидан келиб чиқади. Чунки, ишлаб чиқариш жараёнида икки томонлама ўзгариш, яъни хўжалик маблағларида, ёки унинг манбаида, ёки бир вақтда ҳам маблағда, ҳам манбада содир бўлади. Баланс активи ва пассиви жамининг тенглиги ҳар қандай операциядан кейин ҳам сақланиб қолади. Шундай қилиб, балансга таъсир этувчи операцияларни тўрт турга бўлиш мумкин: Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling