2.2. Хўжалик операциялари таъсири остида балансда рўй берадиган ўзгаришларнинг учинчи ва тўртинчи турини гапириб бера олади.
2-савол баёни. Корхона балансига таъсир қилувчи хўжалик операциялари ва уларни гуруҳлаш. Юқорида қайд этганимиздек, бухгалтерия баланси ҳар ойнинг 1-санасига тузилади. Корхона хўжалик фаолиятини юритиш мобайнида содир этилган операциялар туфайли корхона хўжалик ва уларнинг манбалари ўзгаради. Ушбу операциялар балансда қандай ўзгаришларини юзага келтиришни қўйидаги мисол орқали кўриб ўтамиз.
Фараз қилайлик корхона бошланғич баланси қўйидаги кўринишга эга:
Актив
|
Сумма
|
Пассив
|
Сумма
|
1.Асосий воситалар
2.Материаллар
3.Касса
4.Ҳисоб-китоб счёти
Баланс |
350000
100000
100
49900
500 000
|
1.Устав капитали
2.Тақсимланмаган фойда
3.Банк кредитлари
4.Мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар
Баланс |
400000
30000
20000
50 000
500 000
|
Биринчи операция: Корхона ходимларига иш ҳақи бериш учун ҳисоб-китоб счётидан кассага 12100 сўм пул олинди. Бунда баланснинг актив қисмида жойлашган касса ва ҳисоб-китоб счётлари бўйича операциялар содир этилди. Корхона кассасидаги пул миқдори 12100 сўмга кўпайди, ҳисоб-китоб счётида эса, шунча миқдорга камайди. Баланснинг актив қисми бир моддаси кўпайиб, иккинчиси камайди, лекин жами сумма ўзгаришсиз қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |