1-тур ўзгариш - бунда фақат баланснинг актив қисмидаги бир модда суммаси кўпайиб, иккинчи модда суммаси камайди, лекин баланс суммаси ўзгаришсиз қолади.
2-тур ўзгариш - бунда баланснинг пассив қисмидаги бир модда суммаси кўпайиб, иккинчи модда суммаси камайди, лекин баланс суммаси ўзгаришсиз қолади.
3-тур ўзгариш – бунда баланснинг актив қисмида ҳам, пассив қисмида ҳам бир хил суммага кўпайиш содир бўлади ва баланс суммаси ўша суммага кўпаяди.
4-тур ўзгариш - бунда баланснинг актив қисмида ҳам, пассив қисмида ҳам бир суммага камайиш содир бўлади ва баланс суммаси ҳам шу суммага камаяди.
Мавзуга оид адабиётлар:
Каримов И.А. Ўзбекистон: бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли. - Т.: «Ўзбекистон», 1995.
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Т.: «Ўзбекистон», 1995.
М. Остонақулов. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. –Т.: "Ўзбекистон", 1993 й.
Б.Хошимов. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Дарслик. –Т.: «Янги аср авлоди». 2004. 62-76 бетлар.
М. Умарова, У. Эшбоев, К. Ахмаджонов. Бухгалтерия ҳисоби. –Т.: "Меҳнат", 1999 й.
Умарова М., Эшбоев Ў. Бухгалтерия ҳисоби. –Т.: ЎАЖБНТ Маркази, 2004. 31-38 бетлар.
Н.П Кондраков. Бухгалтерский учет: Учебное пособие. –М.: ИНФРА-М, 1997.-560с.
А.Абдуллаев., И.+аюмов. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. –Т.: «Минҳож», 2002 й.
9. "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, "Халқ сўзи" газетаси, 12-сон, 1996 й.
10.Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар Режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома (қўшимча ва ўзгаришлар билан). –Т.: 2002 й.
3-Мавзу: Бухгалтерия ҳисоби счётлари
ва икки ёқлама ёзиш
Ажратилган вақт – 4 соат Асосий саволлар:
1. Счётларнинг тузилиши ва уларнинг туркумланиши.
2. Икки ёқлама ёзувнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |