Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet31/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Асосий актив счётлар корхона хўжалик маблағлари ва дебиторлар билан ҳисоб-китобда қўлланилади. Масалан, 0110 "Асосий воситалар", 1010 "Материаллар", 5110 "Ҳисоб-китоб счёти".
Асосий пассив счётлар эса корхона маблағлари манбаларининг ва мажбуриятларининг ҳолатининг ҳисоби учун фойдаланиладиган счётлардир. Масалан, 8510 "Устав капитали", 8710 "Тақсимланмаган фойда", 6910 "+исқа муддатли банк кредитлар", 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар" счётлари ва ҳ.з.
Контр-актив счёт асосий актив счётнинг дебети томоннинг кўпайишига қарши турадиган счётдир. Контр-пассив счёт асосий пассив счётнинг кредит томоннинг кўпайишига қарши турадиган счётдир.
Контр-пассив счётлар қаторига янги счётлар режаси бўйича 8600 «Сотиб олиган ўз акциялари», 9040 «Сотилган товарни қайтариш», 9050 «Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счётлари киритилган.
Йиғиб-тақсимловчи счётлар - бу корхона харажатларини йиғиш ва уларни тўғри тақсимлашни назорат қилувчи счётлардир. Бундай счётлар актив ҳисобланиб, харажатлар суммалари, аввало, ушбу счётнинг дебет томонида жорий ой мобайнида йиғилиб борилади ва ой якунида бошқа счётларга кредит томонидан ҳисобдан чиқарилади. Бунга актив "Умумишлаб чиқариш харажатлари", «Келгуси давр харажатлари» счётлари мисол бўлади.
Шундай қилиб, ой якунида йиғиб-тақсимловчи счётларда якуний қолдиқ қолмайди ва шу сабабли улар корхона балансида кўрсатилмайди.
Калькуляция счётлари - корхонага келиб тушган материаллар ва ишлаб чиқарилган маҳсулот, кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишларга сарфланган харажатларни ҳисобловчи счётлардир.
Маълум ҳисоб объектларига сарфланган харажатлар шу объект билан боғлиқ счётларда йиғилиб борилади ва ой якунида барча харажатлар суммалари қўшилиб, объект таннархи ҳисоблаб чиқилади. Таннархни ҳисоблаш жараёни калькуляция қилиш деб аталади.
Масалан, корхона ишлаб чиқарган маҳсулотларга сарфланган харажатларни ҳисобга олиш учун актив 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счёти жорий қилинган. Жорий ой давомида счётнинг дебет томонида йиғилган харажатлар маҳсулот таннархини ташкил қилади. Калькуляция счётларига 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" ва 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари" счётлари мисол бўлади.
Транзит счёт бу ҳисобот даври бўйича даромад ва харажатни ҳисобга оладиган счётлардир. Ўз навбатида улар актив ва пассив счётларга бўлинади. Актив счётларда харажатлар, пассив счётларда даромадлар акс эттирилади. Транзит счётларда ҳисобот даврининг охирига келиб қолдиқ кўрсатилмайди ва бу счёт маълумотлари ҳисобот кўрсаткичларида ифода этилмайди. Транзит счётлар ой охирида таққословчи счётлар билан ёпилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling