Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид муаммолар: 1.
- 1-савол бўйича дарс мақсади
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Бухгалтерия ҳисоби счётлар системаси. Дебет. Кредит. Сальдо. Дебет оборот. Кредит оборот. Актив счётлар. Пассив счётлар. Контрактив ва контрпассив счётлар. Икки ёқлама ёзиш. Счётлар корреспонденцияси. Бухгалтерия проводкаси. Оддий ва мураккаб бухгалтерия проводкалари.
Мавзуга оид муаммолар: 1. Икки ёқлама ёзув бухгалтерия ҳисобининг фан сифатида шаклланишига сабаб бўлган усулдир. Ушбу мулоҳазага ўз муносабатингизни билдиринг. 1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда бухгалтерия ҳисоби счётлари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Счётларнинг моҳияти, заруратини асослаб бера олади. 1.2. Счётларнинг турларини фарқлаб бера олади. 1-савол баёни. Бухгалтерия ҳисоби счётларнинг тузилиши ва уларнинг туркумланиши. Корхона хўжалик фаолиятини юритиш давомида маълум турдаги операцияларни амалга оширади. Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаси ушбу жараёнларни ҳужжатларда акс эттиришдир. Корхона фаолиятида содир бўлган операциялар дарҳол маълум ҳужжатларда қайд қилиниб борилади. Бу жараёнларни ҳужжатлаштиришда уларни соддалаштириб ёзиш талаб этилади. Бунинг учун корхона хўжалик маблағлари, уларниг манбалари, мажбуриятлар ва хўжалик жараёнлари шартли рақамларда ифодаланади. Ушбу рақамлар счётлар деб аталади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисоби счётлари - бу корхона хўжалик маблағлари ва операцияларни назорат қилиш ва иқтисодий жиҳатдан гуруҳлаш усулидир. Бухгалтерия ҳисоби счётларида корхона хўжалик маблағлари, уларнинг манбалари ва операциялар пул бирликларида ҳисобга олинади. Демак ушбу маблағлар ва операциялар кўпайиши ёки камайиши мумкин. Бу ҳолат, албатта, счётларда акс эттирилади. Масалан, корхона кассасидаги нақд пуллар 5010 "Касса" счётида ҳисобга олинади. Баланснинг актив қисмида жойлашган ва хўжалик маблағларини ифодаловчи счётлар актив счётлар, пассив қисмида жойлашган ва маблағлар манбаси ҳамда мажбуриятларни ифодаловчи счётлар пассив счётлар деб аталади. Бухгалтерия ҳисоби счётлари Т шаклидаги чизмадан иборат бўлиб, чап қисми «дебет» ва ўнг томон «кредит» деб номланади. Ҳар бир счёт алоҳида ҳар бир ой бошида янги очилади ва корхона маблағи ва манбалари манбаси миқдорини маълум числога кўрсатиб беради. Бу ҳолат счётнинг бошланғич қолдиғи (салдо) деб аталади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling