Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet37/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Фармойиш ҳужжатлари ёрдамида бирон хўжалик операциясини амалга ошириш учун буйруқ ёки кўрсатма берилади. Масалан, корхона ходимини ишга қабул қилиш ёки бўшатиш хусусида буйруқ, ваколатнома, банкдан нақд пул олишга ёзилган чек ва ҳ.з.
Тасдиқловчи ҳужжатлар маълум бир хўжалик операциясининг бўлиб ўтганлигини исботлайди. Масалан, материалларни омборга қабул қилишда расмийлаштириладиган кирим ордери, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи тўлаш ведомости, асосий восита объектини фойдаланишга қабул қилишда расмийлаштириладиган қабул-топшириш акти ва ҳ.з.
Комбинациялаштирилган (қўшма) ҳужжатлар бир неча ҳужжатларнинг белгиларини ўзида мужассамлаштиради. Уларнинг афзаллиги шундаки, қатор ҳужжатлар белгиларини умумлаштириш билан ҳужжатлар сонини камайтириш, бухгалтерия аппарати ишини ихчамлаштириш имконини беради. Масалан, чиқим касса ордери.
Бухгалтерия расмийлаштириш ҳужжатлари ҳисоб аппарати ходимлари томонидан ҳисоб ишларини тезлаштириш ва ихчамлаштириш учун тузилади. Масалан, ейилиш ҳисоблаш ведомости, турли гуруҳлаш ва тақсимлаш ведомости (материаллар, иш ҳақи бўйича ва ҳ.з.). Бу ҳужжатлар тўғридан-тўғри бирон-бир хўжалик операцияларини расмийлаштириш учун эмас, балки ўша хўжалик операцияси содир бўлган вақтда расмийлаштириладиган бошқа ҳужжатлар асосида тузилади.
Ахборот ҳужжатлари бевосита товар-моддий қийматликлар ҳаракатини, тўлиқлигини назоратини таъминлаш мақсадида корхона раҳбарига тайёрланадиган ахборотномалар, маҳсулот таннархи тўғрисида маълумотномаларни келтириш мумкин.
Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари тузилиш тартибига мувофиқ дастлабки ва йиғма ҳужжатларга бўлинади.
Дастлабки ҳужжатлар деб, ҳар бир хўжалик операцияси содир бўлган вақтда расмийлаштириладиган ҳужжатларга айтилади. Масалан, нарядлар, ҳар ҳил актлар, маршрут варақалари, кассанинг чиқим ордери ва ҳ.з.
Йиғма ҳужжатлар деб, бир неча дастлабки ҳужжатлар маълумоти асосида йиғилиб тузилган ҳужжатларга айтилади. Масалан, модий жавобгар шахс ҳисоботи, ҳисобдор шахсларнинг бўнак ҳисоботлари ва ҳ.з. бухгалтерия ҳужжатларини тузиш ва қайта ишлашда маълум талабларга риоя қилиш лозим. Уларни тузиш ва қайта ишлашнинг асосий тамойиллари Республика Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган «Корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари ва ёзувлари тўғрисидаги Низом»да қайд қилинган.
Корхоналарда амалга оширилган хўжалик операциялари акс эттирилган бухгалтерия ҳужжатлари расмийлаштирилган даврдан бошлаб уларни архивга топширишга қадар кўпгина босқичларни босиб ўтади. Ушбу босқичлар йиғиндиси ҳужжатларнинг айланиши деб аталади. Уни тўғри ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Ҳужжатнинг айланиш йўли қанчалик қисқа бўлса, шунча кам босқичдан ўтади, бу эса, ўз навбатида, ҳисоб жараёнининг тезкорлигини ва ҳозиржавоблигини оширади, кундалик назоратни ташкил қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Бухгалтерия ҳужжатларининг тўғри расмийлаштириш ва уларнинг тўлиқ сақланиши учун бош бухгалтер жавобгардир. Ҳужжатларнинг ҳар томонлама тўғри ва талаб даражасида расмийлаштирилганлиги бевосита бош бухгалтер томонидан назорат қилинади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling