Систематик ҳисоб регистрлари операцияларни систематик тарзда ёзиш тарзда ёзиш учун мўлжалланган. Бунда операциялар маълум белгиларига кўра гуруҳланган ҳолда акс эттирилади. Систематик регистрларга «бош дафтар» мисол бўла олади.
Комбинациялашган регистрлардан хронологик ёзув систематик ёзув билан қўшилган ҳолда акс эттирилади. Уларнинг қўлланилиши ишларни ихчамлаштиради, ҳисобда қўлланиладиган регистрлар сонини камайтиради. Бунга журнал-ордер регистрларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Регистрлар улардан олинаётган маълумотлар ҳажмига кўра синтетик ва аналитик турларга бўлинади.
Синтетик регистрларга мисол: бош дафтар, операцияларни рўйхатга олиш журнали ва ҳ.з.
Аналитик регистрларга мисол: асосий воситалар бўйича юритиладиган карточкалар ва ҳ.з.
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган ҳисоб регистрларининг тузилиши, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, хўжалик операцияларини уларда кетма-кет ёзиш усуллари ҳамда ҳисобда қўлланиладиган техник воситалар бухгалтерия ҳисобининг шаклини белгилайди. Бунда корхона, ташкилот ва муассаса бухгалтерия ҳисобида содир бўлган ҳар хил хўжалик операциялари ўз вақтида тўғри, изчиллик билан ҳисоб регистрларининг аниқ бир тизимда жамланиши таъминланади.
Бухгалтерия ҳисоб шакллари, бухгалтерия ҳисобини юритиш техникаси ва уни ташкил қилиш борган сари ривожланиб, ўзгариб келмоқда. Бухгалтерия ҳисобининг қатор шакллари мавжуд. Улар қуйидаги асосий принципларга кўра бир-биридан фарқ қилади:
1) регистрларининг сони, вазифалари ва ташқи кўринишига кўра;
2) регистрларда хронологик ва систематик ёзувлар, синтетик ва аналитик ҳисобни қўшиб олиб бориш тартибга кўра.
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли узоқ вақт ҳисобда асосий ўринни эгаллаб келди. Ҳисобнинг бу шакли ҳар томонлама текширилган дастлабки ҳужжат асосида ёзилади. У қуйидаги кўринишда бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |