Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебетланувчи счётлар
- Мемориал-ордер
- журнал-ордер шакли
Мемориал-ордер шакли қўлланиладиган корхона, ташкилот ва муассасаларда аналитик ҳисоб регистрлари сифатида карточкалар юритилади. Мемориал-ордер илова қилинадиган карточкалардаги ёзувлар бошланғич ва йиғма ҳужжатларга асосланган бўлади. Ҳисобот ойининг охирида аналитик счёт регистрлари бўйича жами сумма йиғилади ва шунга мувофиқ оборот ёки қолдиқ ведомости тузилади. Улардаги маълумот синтетик счётлар жами суммаси билан солиштирилади ва шундай қилиб йўл қўйилган хатоликларни аниқлаш ёки унинг олдини олиш имконияти яратилади. Бухгалтерия ҳисоби мемориал-ордер шаклининг камчиликларидан бири шундаки, бунда ҳар бир хўжалик операцияси учун мемориал-ордер тузилиши ва у регистрларга ёзилиши, яъни ҳар бир операция 7-8 марта ҳужжат ва регистрларда акс эттирилиши керак. Бу нарса ҳисоб ишларини анча мураккаблаштиради. Бу шаклнинг бошқа камчилик томони шундаки, у ҳисоблаш машиналарини қўллашга мослашмаган бўлиб ишнинг асосий қисми қўлда бажарилади. Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шакли ҳам мемориал-ордер шаклининг бир тури ҳисобланади. Унда синтетик ҳисоб регистри бош журнал (бош счётлар журнали) орқали юритилади. Бу шаклнинг хусусиятларидан бири хронологик ва систематик ёзувларнинг бир ҳисоб регистрида, яъни бош журналда олиб борилишидир. Юқорида келтирилган бош журнал шаклидан кўриниб турибдики, бунда ҳар бир синтетик счёт бўйича ёзувлар жами счёт оборотини ташкил қиалди. Ундан ташқари, счётда ҳар бир счёт бўйича ой бошига ва охирига бўлган қолдиқ ҳам кўрсатилади. Бундан келиб чиқадики, ундаги маълумотлар асосида баланс тузиш мумкин. Ҳисобнинг бу шаклида ҳар бир хўжалик операциясига дастлабки ҳужжатлар асосида мемориал-ордер ёзилади ва унга асосланиб ёзув бош журналга кўчирилади. Ҳар бир мемориал-ордер ва унга илова қилинган дастлабки ҳужжат асосида аналитик счётлар бўйича оборот ведомостлари тузилади. Ушбу ведомост жами бош журналдаги тегишли синтетик счётлар обороти билан солиштирилади. Суммаларнинг тенглиги ҳисобнинг тўғри юритилганлигидан далолат беради. Ҳисобнинг бош журнал шакли синтетик счётлар унчалик кўп қўлланилмайдиган муассаса ва ташкилотларда юритилади. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли юқорида кўриб ўтилган ҳисоб шаклларидаги мавжуд камчиликларни йўқотиш ва ҳисоб шаклларини такомиллаштириш натижасида вужудга келган. Унинг хусусиятларидан бири шундаки, бунда ёзувлар ҳисобот ойи давомида жамлаш ва гуруҳлаш ведомостларида шу журналда гуруҳланиб борилади. Журнал-ордердан ташқари ёрдамчи ведомостлар ҳам юритилади. Айрим хўжалик операциялари аввал ёрдамчи ведомостларда жамланиб, сўнгра улардан операциялар жами журнал-ордерга кўчирилади. Бошланғич ҳужжатлардаги маълумотлар тўғридан-тўғри, аввалдан счётларнинг корреспонденциялари қўйилган журнал-ордерга ёзилади. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли деб айтилиши ҳам шу регистрларнинг номидан келиб чиққан. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling