Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимга тегишлилигига қараб
- Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати
- Тиклаш қиймати
- Инвентар объектлари
Тайинланишига кўра корхоналарнинг асосий воситалари асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар, бошқа тармоқлардаги асосий ишлаб чиқариш воситалар ва ноишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга бўлинади.
Корхоналарнинг асосий воситалари турлари бўйича қуйидагича гуруҳланади: иншоотлар; узатувчи мосламалар; машина ва асбоб ускуналар; транспорт воситалари; асбоб ускуналар; ишлаб чиқариш инвентарлари ва буюмлар; хўжалик инвентарлари; иш ва маҳсулдор хайвонлар; кўп йиллик дарахтлар; ерларни яхшилашга сарфланган капитал сарфлар ва бошқа асосий воситалар. Шунингдек ижарага олинган асосий воситаларга сарфланган капитал қўйилмалар ҳам асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади. Асосий воситаларни турлари бўйича туркумлашдан кўзланган асосий мақсад уларнинг аналитик ҳисобини ташкил қилишдир. Кимга тегишлилигига қараб асосий воситалар ўзига тегишли ва ижарага олинган асосий воситаларга бўлинади. Фойдаланиш белгиларига қараб эса асосий воситалар эксплуатациядаги, реконструкциядаги ва қайта қуроллантиришдаги асосий воситаларга бўлинади. Асосий воситаларнинг даслабки қиймати хукуматнинг махсус қарори бўйича қайта баҳоланганда ўзгариши мумкин. Шунингдек уларни дастлаб қиймати техник жиҳатдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш оқибатида фойдаланиш, хизмат кўрсатиш муддати узайса, объектларнинг ишлаб чиқариш қуввати ошса, ишлаб чиқаришган маҳсулотларнинг сони кўпайса ёки ишлаб чиқариш таннархи пасайса уларнинг дастлабки қиймати кўпайиши мумкин. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати уларнинг дастлабки қийматидан эскириш қийматини айириш йўли билан аниқланади. Вақт ўтиши натижасида асосий воситаларнинг дастлабки қиймати худди шунга ўхшаш замонавий асосий воситаларнинг қийматидан фарқ қила бошлайди. Ушбу фарқни тугатиш учун асосий воситаларни маълум даврларда қайта баҳолаш амалга оширилади ва уларнинг тиклаш қиймати аниқланади. Тиклаш қиймати деб асосий воситаларни ҳозирги шароитда амал қилаётган баҳони ҳисобга олиш, замонавий техника ва технология билан қуриш ёки ишлаб чиқариш тушунилади. Республикамизда асосий воситалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг махсус қарорига кўра 1995 йил 1 январга охирги марта қайта баҳоланди. Ушбу қарорга кўра корхоналарнинг балансидаги иморатлар, иншоотлар, узатувчи мосламалар, асбоб ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа асосий фондларнинг техник ҳолатидан қатъий назар қайта баҳоланди. Асосий воситаларнинг қайта баҳолаш уларнинг баланс қийматларини белгиланган коэффицентларга кўпайтириш бўйича индексация қилиш орқали амалга оширилди. Асосий воситаларнинг ҳисоб бирлиги бўлиб алоҳида инвентар объектлари ҳисобланади. Инвентар объектлари деганда битта функцияни бажаришга мўлжалланган, тўла кўриб бўлинган ёки ишлаб чиқарилган алоҳида предмет ёки предметлар комплекси тушунилади. Ҳар бир инвентар объектига алоҳида инвентар номерлари белгиланади ва фойдаланиш жараёнида, тугатиш ва қайта таъмирлаш жараёнида инвентар номерлари сақланади. Инвентар номерлари ҳисобга олинадиган предметга бириктириб қўйилади ва тегишли ҳужжатларда акс эттирилади. Мураккаб инвентар объектлари у ёки бу иншоотлар, алоҳида элементлари бирлигида битта инвентар объектни ташкил қилувчи ҳар бирига ушбу инвентар объектнинг номери ёзиб кўйилади. Ташкилотдан чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентар номерлари янги келиб тушган асосий воситаларга берилиши мумкин. Ижарага олинган асосий воситалар ижарага берувчи инвентар номерлар бўйича ҳисобга олинади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling