Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Асосий воситаларни сотиш ва бошқа тартибда корхонадан чиқиб кетиши


Download 2.22 Mb.
bet47/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Асосий воситаларни сотиш ва бошқа тартибда корхонадан чиқиб кетиши. Барча турдаги асосий воситаларнинг корхонадан чиқиб кетиши асосий воситаларнинг тугатилиши тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади. Фақатгина бундан юк ва енгил автомобиллар истисно. Улар автотранспорт воситаларини тугатиш ҳақидаги далолатномага биноан ҳисобдан чиқарилади. (АВ-4).
Асосий воситаларни тугатилиши тўғрисидаги далолатномаларда уларни тугатишдан олинган материаллар эҳтиёт қисмлар ва бошқалар, шунингдек тугатиш учун қилинган харажатлар, бошланғич ишлаб чиқариш қиймати, эскириш қиймати ва тугатиш натижаси кўрсатилади.


Назорат саволлари:
1. Асосий воситалар таркибини айтиб беринг.
2. Асосий воситаларни қабул қилиш бўйича бирламчи ҳужжатларга изоҳ беринг.
3. Асосий воситаларни қабул қилиш бўйича бухгалтерия проводкаларини тузинг.
4. Асосий воситаларни тугатиш тўғрисидаги далолатнома тузиш тартибини тушунтириб беринг.
5. Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқариш сабабларини изоҳлаб беринг.
3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби хусусиятлари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
3.1. Асосий воситаларни синтетик ва аналитик ҳисобини юритиш мазмунини тушунтириб бера олади.
3.2. Асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш усулларини таърифлаб бера олади.
3-савол баёни. Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби. Асосий воситаларнинг туркумланиши аналитик ҳисобни юритиш учун асос қилиб олинади. Инвентар карточкалари ва ҳисобга олиш дафтари ва инвентаризация рўйхати асосий воситаларнинг аналитик ҳисобини асосий регистрлари ҳисобланади. Уларнинг қандай шаклда бўлиши асосий воситаларнинг турларига боғлиқ баъзи корхоналдарда аналитик ҳисоб инвентар карточкаларида юритилса, бошқаларда асосий воситаларни ҳисобга олиш дафтари ва инвентаризация рўйхатидан фойдаланилади.
0100 "Асосий воситалар" счёти мулк тариқасида тегишли бўлган асосий воситалар тўғрисида маълумотлар бериш учун тайинланган.
Таъсисчилар томонидан Низом капитали учун ҳисса сифатида берилган асосий воситалар қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling