Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Ажратилган вақт – 4 соат Асосий саволлар


Download 2.22 Mb.
bet44/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   201
Bog'liq
БХИТА

5-Мавзу: Асосий воситалар ҳисоби
Ажратилган вақт – 4 соат
Асосий саволлар:

1. Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва бухгалтерия ҳисобининг вазифалари.
2. Асосий воситаларнинг нақдлиги ва ҳаракатининг ҳисоби.
3. Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби.
4. Асосий воситаларнинг инвентаризацияси.
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Бошланғич қиймат. +айта тикланган қиймат. +олдиқ қиймат. Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси. Инвентар карточкалар. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси. Капитал қўйилмалар. Асосий воситалар кирими. Асосий воситалар чиқиб кетиши. Ҳисоб регистрлари. Инвентаризация.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Асосий воситаларни баҳолаш усуллари ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунга ўз муносабатингизни билдиринг.
2. Асосий воситаларни таъмирлашда хўжалик усулидан фойдаланиш иқтисодий самара беради. Бунга ўз мулоҳазаларингиз билдиринг ва уларни асосланг.
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда асосий воситалар, уларнинг туркумланиши, баҳолаш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Асосий воситалар, улар ҳисобини юритишнинг асосий вазифаларини ифодалаб бера олади
1.2. Асосий воситаларни бухгалтерия ҳисобида туркумлаш ва баҳолашни фарқлаб бера олади
1-савол баёни. Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва бухгалтерия ҳисобининг вазифалари. Асосий воситаларга Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий андозаларида кўрсатилган талабларга тўла жавоб берадиган меҳнат воситалари киради.
Асосий воситалар таркибига киритиладиган меҳнат воситалари кейинчалик ойлик минимум иш ҳақининг ўзгаришидан қатъий назар асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади.
Бундан ташқари асосий воситалар таркибини аниқлашда ва уларни ҳисобга олишда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

  • агар илгари асосий воситалар таркибида ҳисобга олинган, аммо қиймати қайта кўриб чиқилгандан сўнг кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар таркибига олиб борилиши лозим бўлган меҳнат воситалари, техник ҳарактери бўйича (Масалан: тракторлар, станоклар, телевизорлар ва бошқалар) асосий воситалар бўлган ва халқ хўжалиги тармоқларидаги ягона амортизция ажратмалари кўринишида амортизация ҳисоблаш кўзда тутилган бўлса бундай меҳнат воситалари ҳам асосий воситалар таркибида ҳисобга олиниши зарур.

  • агар илгари асосий воситалар таркибида ҳисобга олинган лекин иш ҳақининг ўзгаргандан сўнг кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар қаторида ҳисобга олиниши зарур бўлсада, улар асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади.

+уйидагилар асосий воситалар бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • асосий воситаларнинг киримини, корхонадаги ҳаракати ва ҳисобдан ўчириш, ўз вақтида тегишли ҳужжатларга асосан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш;

  • асосий воситаларнинг эскиришини тўғри ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттириш;

  • асосий воситалар жўнатилганда молиявий натижалар тўғрисида аниқ маълумотлар олишни таъминлаш;

  • солиқ тўловларни ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни аниқ ҳисоблаш имконини таъминлаш;

  • асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ва уларнинг самарали фойдаланишни назорат қилиш;

  • асосий воситалар нақдлиги ва уларнинг ҳаракатини тўғрисидаги статистик ва бухгалерия ҳисобларида талаб қилинган маълумотларни бериш имкониятини яратиш ва х.к.

Юқоридаги бухгалтерия ҳисобининг вазифаларини бажариш учун асосий воситаларни илмий асосланган туркумлаш шунингдек бухгалтерия ҳисобида баҳолаш учун эса қоидалар зарур.
Корхоналарнинг асосий воситалари таркибига кўра ҳар хил бўлиб ва маълум белгилари асосида туркумланади. Корхоналарда асосий воситаларнинг ягона намунавий туркумлаш қўлланилади. Унга кўра улар тармоқ белгиларига, тайинланишига, турларига, қайси соҳага тегишли эканлиги ва фойдаланишига кўра туркумланади.
Асосий воситаларни тармоқ белгиларига қараб гуруҳлаш (саноат, қурилиш, савдо, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) ҳар бир тармоққа тегишли асосий воситаларларнинг қиймати тўғрисида маълумот олиш имконини беради.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling