Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Бухгалтерия ҳисобининг компьютер шакли


Download 2.22 Mb.
bet43/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Бухгалтерия ҳисобининг компьютер шакли. Ҳисобнинг компьютер шакли ўзидан олдинги эски ва долзарблигини йўқотган дафтар шакли ўрнини эгаллайди.
Компьютер тузилма сифатида аппарат қисми ва дастурий таъминотдан иборат. Аппарат қисми бухгалтерия ҳисобининг қизиқиш доирасига кирмайди. Ҳисобда бевосита қўлланиладиган дастурий таъминот, одатда бир неча гуруҳларга бўлинади:

  • функционал бухгалтерия дастурий таъминоти (ДТ);

  • мини бухгалтерия;

  • бухгалтерия конструкторлари;

  • бухгалтерия комплекслари;

  • якка амалга ошириладиган тизимлар;

  • ҳисобнинг алоҳида участкаларини автоматлаштирадиган дастурий таъминотлар.



Назорат саволлари:
1. Ҳисоб регистрлари нима?
2. Бухгалтерия ҳисобининг шакллари нимаси билан бир-биридан фарқ қилади?

3. Электрон ҳисоблаш машиналаридан фойдаланиш қандай имкониятлар очиб беради?


Мавзуга оид мустақил иш топшириқлари:
1. Бухгалтерия ҳужжатларининг ҳар бирига аниқ мисоллар ёрдамида вазифаларни ёзиб чиқинг.
2. 1-ведомост, 1-журнал-ордерни тўлдиринг.
(манба: ҳужжатлар бланкалари, ведомост ва журнал-ордер)
Мавзу бўйича асосий хулосалар:
Ҳисоб регистрлари деб, бухгалтерия ҳисоби ёзувларини юритишга мўлжалланган турли шаклдаги жадвалларга айтилади. Улар ташқи кўриниши, ёзувларининг турлари ва маълумот ҳажмига кўра туркумланади. Ташқи кўринишига кўра уч ҳил ҳисоб регистри мавжуд – дафтар, карточкалар ва варақлар (ведомостлар).
Ёзув турларига кўра хронологик, узлуксиз ва комбинациялаштирилган регистрлар фарқланади.
Регистрлар улардан олинаётган маълумотлар ҳажмига кўра синтетик ва аналитик турларга бўлинади.
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер, журнал-ордер, бош китоб ва компьютерлаштирилган шакллари мавжуд.


Мавзуга оид адабиётлар:

  1. Каримов И.А. Ўзбекистон: бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли. - Т.: «Ўзбекистон», 1995.

  2. Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Т.: «Ўзбекистон», 1995.

  3. М. Остонақулов. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. –Т.: "Ўзбекистон", 1993 й.

  4. Б.Хошимов. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Дарслик. –Т.: «Янги аср авлоди». 2004. 214-239 бетлар.

  5. М. Умарова, У. Эшбоев, К. Ахмаджонов. Бухгалтерия ҳисоби. –Т.: "Меҳнат", 1999 й.

  6. Умарова М., Эшбоев Ў. Бухгалтерия ҳисоби. –Т.: ЎАЖБНТ Маркази, 2004. 70-73 бетлар.

7. "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, "Халқ сўзи" газетаси, 12-сон, 1996 й.



Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling