Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Д-т «касса» 1000000 К-т
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- " Ҳисоб-китоб рақами "
Д-т «касса» 1000000
К-т «ҳисоб-китоб рақами» 1000000 Бу ерда корхонанинг пул маблағлари икки марта кўрсатилмоқда, бир счётнинг дебетида (касса), иккинчи счётнинг кредитида (ҳисоб-китоб рақами). Хўжалик операцияларининг ҳаммаси ҳам счётларда икки ёқлама ёзиш деб номланган усул ёрдамида акс эттирилади. Корхона хўжалик фаолиятини юритишда икки ёқлама ёзувниг аҳамияти беқиёсдир. Икки ёқлама ёзув бўлмаганда эди, балким бухгалтерия ҳисоби фани ҳам бўлмас эди. Икки ёқлама ёзувнинг аҳамиятлик томонларидан яна бири шундан иборатки, у хўжалик операцияларини ҳужжатларда акс эттириш учун операциянинг тўлиқ мазмунини ёзишни талаб қилмайди, яъни уларни бухгалтерия ёзувлари орқали ёзиш билан вақтни тежаш мумкин. Бинобарин, икки ёқлама ёзиш деб, хўжалик операциялари таъсирида вужудга келадиган иқтисодий ҳодисаларни счётлар системаси воситаси билан ўзаро алоқадор ҳолда акс эттириш усулига айтилади. Чизма кўринишида бу операция қуйидаги кўринишга эга:
Биринчи операция. Ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи тўлаш учун банкдан 117000 сўм олиб келинди. Бу хўжалик операцияси таъсирида корхонанинг кассасида нақд пуллари 117000 сўмга кўпаяди, ҳисоб-китоб счётида эса шунча суммага камаяди. Иккала счёт ҳам актив. Бухгалтерия ёзуви қуйидагича бўлади: Дебет «Касса» 117000 Кредит «Ҳисоб-китоб рақами» 117000 Иккинчи операция. Банкдан қисқа муддатли кредит олиниб, ҳисоб-китоб рақамига ўтказилди. Кредит суммаси 285000 сўм. Бу хўжалик операцияси таъсирида ҳисоб-китоб раҳамидаги пул маблағлари 285000 сўмга кўпаяди, шу билан биргаликда корхонанинг банк олдидаги қарзи ҳам 285000 сўмга кўпаяди. Бу операция таъсиридаги боғланиш қуйидагича акс эттирилади: Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling