Таҳлил вазифалари:
Корхонанинг ҳар томонлама фаолиятини унинг иқтисодини ривожлантириш даражаси ва суръатини ўрганиши.
Бизнес режаларини объективлигига баҳо бериш ва унинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш.
Таъсир этувчи омилни аниқлаш ва уларни микдор жиҳатидан ўлчаш улар асосида моддий меҳнат ва молия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш.
Хўжаликни юритиш самарадорлигини оширувчи резервларни ва устидан фойдаланиш йўлларини аниқлаш.
Бошқарувнинг оптимал ечимларини танлаш.
Назорат саволлари:
1. Бухгалтерия ҳисоби усулларини айтиб беринг.
2. Иқтисодий таҳлилнинг вазифалари нималардан иборат?
Бухгалтерия ҳисоби усулларини таърифланг.
Бухгалтерия ҳисоби усуллари орасидаги боғлиқликни изоҳлаб беринг.
5. Иқтисодий таҳлилнинг тутган ўрнини айтиб беринг.
Мавзу бўйича асосий хулосалар:
Бухгалтерия ҳисобининг объекти - бу корхоналар фаолияти ва унда содир бўладиган хўжалик операцияларидир. Бухгалтерия ҳисобининг предмети - корхона хўжалик маблағлари, яъни унга тегишли бўлган меҳнат буюмлари ва воситаларидир ҳамда маблағлар манбасидир. Бухгалтерия ҳисобининг усуллари - бу ҳисобни юритишда қўлланиладиган усуллардир. Уларга қуйидагилар киради:
Инвентаризация–хўжалик маблағларининг ҳужжатлардаги миқдори билан ҳақиқий миқдорини солиштириш;
Ҳужжатлаштириш–хўжалик операцияларини қайд қилиш усули;
Калькуляция-ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини ҳисоблаш;
Баҳолаш-хўжалик маблағлари ва уларнинг манбаларини пул бирлигида ифодалаш;
Счётлар ва икки ёлама ёзиш-хўжалик маблағлари ва уларнинг манбаларини ифодаловчи шартли белгилар счётлар деб аталади, операцияларни счётларда акс эттириш икки ёқлама ёзиш дейилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |