Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet15/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Устав фонди (капитали) корхонага уни ташкил қилиш пайтида умумдавлат фондидан (давлат корхоналарининг) ёки муассислардан (мулкчиликнинг бошқа шаклларида) келиб тушган маблағлардан иборат. Ишлаб чиқариш корхоналарига ишлаб чиқариш воситаларини, муомала соҳасининг баъзи бир маблағлар турлари (муомалага хизмат қилувчи маблағлар ва йўл маблағлари) ва ноишлаб чиқариш соҳасининг маблағлари (тураржой хўжалиги, маданий-маиший мақсадларга мўлжалланган ва соғлиқни сақлаш) киради. Корхона ташкил қилинаётган пайтда ҳосил қилинган барча маблағларининг пулдаги ифодаси устав фондининг хажмини ифодалайди. Устав фондининг хажми корхона уставида кўрсатилади. Хўжалик фаолияти жараёнида устав фондининг ҳажми ўсади ёки камаяди ва бунда тегишли ўзгаришлар захира фонди (капитали)да акс эттирилади.
Бюджетдан молиялаш - бу давлат корхонаси томонидан ўз фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча равишда оладиган маблағлар манбаидир. Бюджетдан молиялаш тартибидаги маблағлар унга (агар унга ички ресурслар камлик қилса) қурилиш, янги меҳнат воситаларини сотиб олиш (капитал қўйилмаларни молияшлаш) ёки моддий бойликлар захираси ва пул маблағларини ошириш) айланма маблағларнинг ўсиши ва тўлдирилишини молиялаш ҳамда бошқа эҳтиёжларга-болалар ва маданий- маориф муассасаларини сақлаш, илмий–тадқиқот ишларини бажариш, кадрлар тайёрлаш ва бошқалар (мақсадли молиялаш) йўли билан давлат бюджетидан берилади.
Шубҳали қарзлар бўйича захиралар узилмаган қарзлардан (дебиторлик) кўрилган талофотларни қоплаш учун олдиндан яратиладиган жамғармаларни ифодалайди.
+арзга олинган (жалб қилинган) маблағлар корхонага вақтинчалик фойдаланиш учун маълум бир вақтга берилади ва унинг муддати тугагандан кейин улар ўз эгаларига қайтарилиши лозим. Уларнинг манбаи узоқ муддатли кредитлар ва қарзга олинган маблағлар, қисқа муддати кредиторлик қарз ва тақсимотга доир мажбуриятлар ҳисобланади.
Кредитлар ва жалб қилинган маблағларга банкларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг қарзга олинган маблағлари киради. +исқа муддатли банк кредитлари ва қарзга олинган маблағлар корхонанинг вақтинчалик эҳтиёжлари учун қўшимча маблағларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бу товар - моддий бойликар, йўлдаги ҳисоб-китоб ҳужжатлар ва бошқалар юзасидан олинган кредитлардир. Улар қисқа муддатли кредитлаш тартибида, яъни унча узоқ бўлмаган муддатга (бир йилгача) шу муддатнинг ўтиши билан уларни банкка албатта қайтариш шарти билан берилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling