Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Материал харажатлари сарф меъёри ва баҳо ўзгаришининг таъсири таҳлили


Download 2.22 Mb.
bet136/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Материал харажатлари сарф меъёри ва баҳо ўзгаришининг таъсири таҳлили. Ишлаб чиқариш харажатларининг таркибида асосий улушни бевосита материал харажатлар ташкил этади. Уларнинг салмоғи айрим саноат тармоқларида салкам 60-80% ни ташкил этади. Шу жиҳатдан материал харажатларининг ўзгариши ва ўзгариш сабабларини ўрганишдаги муҳим вазифа, уларни (маҳсулот ҳажмининг камайишига йўл қўймаган ҳолда) иқтисод қилиш ва улардан самарали фойдаланишдир.
Ишлаб чиқариш харажатлари таркибига қуйидаги материал харажатлар киради:

  • хом-ашё;

  • электр қуввати;

  • ёқилғи;

  • эҳтиёт қисмлар;

  • мойлаш материаллари ва ҳ.з.

Материал харажатлар маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилувчи ўзгарувчан харажатлар ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг ўзгаришини ўрганишда, албатта, ўзаро алоқадорлик даражасига ҳам аҳамият бериш талаб этилади. Бунда ҳар бир сўмлик маҳсулот ҳажмига тўғри келадиган ёки ишлаб чиқариш харажатларининг материал сиғими кўрсаткичларига муҳим эътибор берилиши лозим. Маҳсулот ҳажмининг ўсиши билан бирга ўзгарувчан харажатлар билан бир қаторда, доимий харажатлар улуши ҳам ўзгариб боради.
Материал харажатлар ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг бир неча жиҳатини келтириш мумкин. Лекин ҳисоб-китоб қилинадиган икки омилни фарқлаш лозим. Булар, материал харажатлар сарф меъёри ҳамда материал харажатлар баҳосининг ўзгаришидир. Барча омиллар таъсирини шу икки омил воситасида ҳисоблаш мумкин. Бу ерда меъёр ўзгаришини миқдорий бирлик, баҳо таъсирини эса сифат бирлиги, деб қаралиш ҳам мумкин.
Материал харажатларни ҳисобдан чиқариш усулининг ўзгариши (фифо, лифо, ўртача таннарх ва ҳ.з.), ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларидаги ўзгаришлар таъсири, материалларнинг ўриндош қийматлари билан алмаштирилиши ва ҳокозо омиллар таъсири ҳам, албатта, ушбу икки омил таъсирида ҳисоб-китоб қилинади. Омиллар таъсирини аниқлашда иқтисодий таҳлилнинг боғланиш ва алоқадорлик учун мос бўлган усуллари қўлланилади.
Таҳлил учун керакли маълумотлар маҳсулот калькуляциясидан олинади. Бундай ҳисобот шаклида маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган материал турлари, уларнинг миқдори, материал баҳоси келтирилади.
12-жадвал
Материал харажатларнинг режа ва
ҳақиқатда сарфланиши таҳлили




Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling