Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Ишлаб чиқариш харажатлари
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий элементлар бўйича Моддалар бўйича
Ишлаб чиқариш харажатлари деганда маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил этуви барча харажатлар тушунилади. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этишнинг услубий ва меъёрий шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 5 февралда қабул қилинган 54-сонли “Маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш таннархи, маҳсулот (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган таркибини иқтисодий элементлар ва моддалар бўйича қуйидаги иқтисодий элементлар ва моддалар бўйича қуйидаги таркибда бериш мумкин (11-жадвал). Ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элементлар ва моддалар бўйича ўрганиш қуйидагича фарқланади: бўлимлар ва корхона бўйича жами харажатлар фақат иқтисодий элементлар бўйича ўрганилади, маҳсулотлар тури ва туркуми бўйича эса ишлаб чиқариш харажатлари калькуляция моддалари асосида кўриб чиқилади. Таҳлил этишда ишлаб чиқариш харажатларининг жами ўзгариши ва унинг таркиб бўйича ўзгаришлари мутлақ ва нисбий жиҳатдан ўрганилади. Нисбий жиҳатдан ўрганишда ҳар бир туркум харажат моддаси ёки элементнинг жами ишлаб чиқариш харажатлари таркибидаги салмоғига баҳо берилади. 11-жадвал Ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий элементлар ва моддалар бўйича туркумланиши
Бир сўмлик маҳсулот ҳажмига тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари ва уларнинг ҳар бир харажат элементи бўйича ўрганилиши ҳам харажатларни мақсадли бошқаришда муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари корхона асосий фаолиятининг самарадорлигини ҳарактерловчи муҳим кўрсаткичдир. Ушбу кўрсаткични айрим тур харажат элементлари бўйича ҳам ўрганиш мумкин. Масалан, бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган ишлаб чиқариш ҳарактеридаги меҳнат ҳақи харажатлари ва ҳ.з. Бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажат кўрсаткичини қуйидаги боғланишларда аниқлаш мумкин: Бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажат қ маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)ларни ишлаб чиқариш харажатлари (таннархи): маҳсулот (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) ҳажми қ моддий харажатлар : маҳсулот ҳажми + иш ҳақи харажатлари : маҳсулот ҳажми + иш хақидан ажратмалар : маҳсулот ҳажми + амортизация харажатлари : маҳсулот ҳажми + бошқа харажатлар : маҳсулот ҳажми. Корхонада меҳнат ҳақи харажатларини таҳлил этишда меҳнат ҳақи фондининг режа ва ўтган йилларга нисбатан ўзгариши ва ўзгариш сабабларига, бир ходимга тўғри келадиган ўртача меҳнат ҳақи фонди ҳамда унинг ўзгаришига баҳо берилади. Меҳнат ҳақи фондининг шаклланиши ва унинг берилиши давлат ташкилотлари томонидан тартибга солиб турилади ва назорат қилинади. Бу бевосита кредит ташкилотлари ҳисобланган банк тизими ва унинг бўлимлари бўлиши мумкин. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling