Ызбекистон республикаси
Download 2.05 Mb.
|
Яхлит ва йиғма темирбетон конструкция
Пойдеворни ҳисоблаш
Пойдевор синфи В 12,5 (Rbt = 0,66 МПа) бўлган бетондан тайёрланиб, синфи А-II (Rs = 280 МПа) бўлган арматурадан пайвандлаб тайёрланган тўр билан жиҳозланади. Устундан пойдеворга таъсир қиладиган юкнинг ҳисобий қиймати 6та устундан N = 3438 кН, норматив қиймати эса Nf = N/γm = 3438/1,15 = 2990 кН, бу ерда γm = 1,15 - юк бўйича ишончлилик коэффициентининг ўртача қиймати. Пойдеворнинг қанча чуқурликда жойлашиши грунт қатламининг музлаш чуқурлиги ва бинонинг иситилиш-иситилмаслигига боғлиқ [3]. Грунт мавсумий музлашининг норматив чуқурлиги - df = d0 = 23 ∙ 1 = 23 см, бу ерда d0 - Mt = 1 бўлганда музлаш чуқурлиги: суглинок ва лойлар учун d0 = 23 см; супесь, чангли ва майда қум учун - d0 = 28 см; катта ва ўртача катталикдаги тошлоқ қум учун - d0 = 30 см; катта бўлакли грунтлар учун - d0 = 34 см; Грунт мавсумий музлашининг ҳисобий чуқурлиги - df = dfn ∙ Kh = 23 ∙ 0,6 = 14 см, бу ерда Kh - бино иссиқлик режимининг музлаш чуқурлигига таъсири, иловада келтирилган 13-жадвалдан аниқланади. Пойдевор жойлашишининг амалий чуқурлиги пойдеворнинг устун ости қисми баландлигини (800 мм) эътиборга олиб df = 1800 мм қабул қиламиз. Пойдевор асосининг юзаси Пойдеворнинг босилишини қуйидаги шартдан текширамиз , бу ерда bm = 4(hcf + h0) = 4(0,6 + 0,71) = 5,24 м. Текширилган шарт бажарилаяпти, пойдеворнинг босилиши натижасида бузилиш содир бўлмайди . Пойдеворни арматура билан жихозлаш учун I-I ва II-II кесимлар бўйича (16 расмга қаранг) эгувчи моментларнинг қийматларини аниқлаймиз: Эгувчи моментларнинг кўндаланг юзалари: As1 = MI /(Rs ∙ 0,9 ∙ h01) = 157,5 ∙ 106/(280 ∙ 0,9 ∙ 360) = 1736 мм2; AsII = MII/(Rs ∙ 0,9 ∙ h0) = 287,04 ∙ 106(280 ∙ 0,9 ∙ 710) = 1604,3 см2. Энг катта арматура юзаси AII=17,36 см2 бўйича пайвандланган тўр стерженларини танлаймиз. Пойдевор асосига ҳар икала йўналиш бўйича 16 12 А-II (As = 18,1 см2) қадами S=200 мм бўлган стерженлар қўйилади. Арматура билан жиҳозлаш коэффициенти- μs = As/(l∙ h0) = 18,1/(330 ∙ 71) = 0,00077 > 0,0005. Пойдеворнинг устун ости қисми устун учун қабул қилинган 420+412 А-III арматура билан жиҳозланади ва устун арматураси билан бириктириш учун устун ости қисмидан 20d = 20 ∙ 20 = 400 мм дан кам бўлмаган узунликда чиқариб қолдирилади. Кўндаланг арматуранинг диаметрини устунлардагидек 8 мм қадами эса 20dmin=2012=240 мм дан кичик, яъни S=250 мм қабул қиламиз. Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling