Ызбекистон республикаси


Лойиҳалаш, панелларни ҳисоблаш


Download 2.05 Mb.
bet3/11
Sana27.10.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1726634
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Яхлит ва йиғма темирбетон конструкция

Лойиҳалаш, панелларни ҳисоблаш
ва конструкциялаш

Қурилишда темир-бетон сарфининг 65 %ни темир-бетон панеллари ташкил қилади. Панелларни қўлланилишига қараб ясси ёки қовурғали кўринишда лойиҳаланади . Ясси панеллар овал ёки думалоқ бўшлиқли ёки яхлит бўлиши мумкин. Қовурғали панеллар қовурғаси пастга қаратилиб ёки қовурғаси тепага қаратиб тайёрланиши мумкин . Плиталарнинг кесими, қоидага кўра, нисбатан катта бўлмаган қалинликда (12-16 см гача) тайёрланади.


Ораёпма панелларни тайёрлашда оғир бетонли плиталарнинг минимал қалинлиги бўшлиқли панелларда 20-35 мм; қовурғали панелларда сиқилган зонада 50-60 мм чўзилган зонада 35-40 мм белгиланади.
Бўйлама ва кўндаланг қовурғалари бўлган қовурғали панелларда плита икки йўналишда ишлаши мумкин. Бундай ҳолатда плитанинг минимал қалинлиги 30 мм га, қовурғанинг минимал қалинлиги 35-45 мм га тенг бўлиши мумкин.



Панелларнинг эни ва узунлиги бино тўрининг жойлашиши ва завод технологиясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Саноат биноларида панеллар эни 1200-1500 ва 3000 мм, баъзан 2000 мм ни ташкил қилади. Йиғма элементларни эни 1000, 750 ва 500 мм га эга. Плиталар оралиғи 3, 6, 9 ва 12 м. Уй – жой қурилишида панеллар эни 800 дан 2400 мм, 200 м оралиқда; панеллар узунлиги 40 см оралиқдаги градация билан 2,8 м дан 6,4 м га тенг. Ғиштли юк кўтарувчи ташқи деворга йиғма панел таянганда йирик блок ёки енгил бетон панелларнинг конструктив узунлиги 100 – 140 мм га камроқ қабул қилинади.

Йиғма панелда кўндаланг куч Q ва эгилиш кучи M ни ҳисобий қиймати бир оралиқли эркин таянган ёки қисман маҳкамланган эгилувчан элементлардаги каби аниқланади. Йиғма панелларни икки томони ним тўсинларга таянганда ҳисобий оралиқ l0 ни таянч ўқлари орасидаги масофадан юқори боғич энининг ярмини l0=lп-b/2 олиб ташланганига тенг деб қабул қилинади. Панелларни бир томонлама ним тўсинга, бошқа томони деворга таянганда ҳисобий оралиқ йиғма панел узунлигидан ҳар томондан таянч ярмини олиб ташланганига тенг деб қабул қилинади:




l0=ln-b1/2-b2/2

Ригель токчасига панеллар таянганда ҳисобий оралиқ l0=ln-b-а га тенг. Ригеллар колонна консолига (колоннадан чиқиб турган қисми) таянганда l0=ln-hc тенг деб қабул қилинади. М ваQ нинг ҳисобий қиймати элементни ҳақиқий юклаш шарти асосида тенг тақсимланган ёки йиғилган кучларга мос равишда қабул қилинади. 1 м узунликдаги йиғма панелга юкни панелларнинг ўқи оралиқ масофага тенг бўлган эни-Вп эътиборга олиб ҳисобланади.




М ваQ ларнинг аниқланган қиймати бўйича бир оралиқли панелларнинг эгилувчанлик кесими худди тўғри бурчакли ёки таврли кесим каби ҳисобланади. Мураккаб кесимли ораёпма йиғма панеллар (қовурғали, кўпқовурғали, бўшлиқли ва б.) ҳисоблашда таврли ёки икки таврли кесимига эквивалент қиймат келтирилади. Бундай ҳолда чўзилган зонадаги токча мустаҳкамликка ҳисобда инобатга олинмайди. Юқорига қараган қовурғали панелнинг ҳисобий кесим эни қовурғалар эни йиғиндисига тенг деб олинади (уларнинг ўртача қиймати бўйича), ҳисоб тўғри бурчакли элемент кесими кабидек олиб борилади. Сиқилган зонада қовурғали токчали плитанинг кесими ўртача қалинликдаги ҳамма қовурғаларнинг тавр кесимига полкалар эни ва қалинлигининг конструктив ўлчамлари йиғиндиси қабул қилинган.
Думалоқ бўшлиқли панелларда эквивалентли икки таврли кесимни топиш учун d диаметрли думалоқ тешикни майдони h1 томонли квадрат тешик майдонига тенг деб қабул қилинади:



Овал бўшлиқли ҳақиқий кесимини, худди ўша А юзали ва ўша I инерция моментли, ўлчамлари бўлган тўғри бурчак билан алмаштирилиб, овал бўшлиқли панел кесимини икки таврли кесимга эквивалент қилиб келтирилади (3-расм, г ва д): ; ; тахминан: h1=0,95hovваb1=0,95bovқабул қилиш мумкин. Бунда ҳисобда эътиборга олинадиган сиқилган зонадаги токча




эни b'f қўйидаги шартларда чегараланади: h'f /h≥0,1 да келтирилган кесимда токчанинг бутун эни олинади; h'f /h<0,1 да ҳисоб токча энининг b'f=12(n-I)h'f +b қийматидан ошмаган қисми қабул қилинади (п –панелнинг кўндаланг кесимида қовурғалар сони; b – қовурғанинг ҳисобий эни, барча қовурғалар кесимини ўртача қалинлиги йиғиндисига тенг). Қовурғаси пастга жойлаштирилган серқовурғали плиталарнинг, шунингдек, кўндаланг қовурғали плиталарда бўйлама қовурғалар ўқи орасидаги оралиқдан ортиқ бўлмаган масофада жойлашган (ПКЖ ёки ПНС турдаги плиталар), сиқилган зонада токча эни ҳисобда тўлиқ инобатга олинади.

Олдиндан зўриқтирилган панелларнинг кесими баландлигини олдиндан деб белгилаш мумкин.




Арматура кесими майдонини тайёр жадвал ва формула ёрдамида топилади. Агар, нейтрал ўқ сиқилган токча чегарасидан ўтса, 1-жадвал бўйича аниқланган қийматдан кейин ξ и η қийматлари топилади, x≤ξh0 шарти текширилади ва формула бўйича чўзилган арматура юзаси ҳисобланади.



Бу арматурани бўшлиқли панелнинг чўзилган зонасига тенг тақсимлаб жойланади, қовурғали плиталарда арматура ҳамма бўйлама қовурғага нисбатан 2 марта кам бўйлама арматура қўйилади.





Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling