Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
Ишлаб чиқаришнинг бевосита ўзида кадрларни тайёрлашга оид
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
3. Ишлаб чиқаришнинг бевосита ўзида кадрларни тайёрлашга оид
ҳуқуқий муносабатлар Корхонани ривожлантириш, замонавий техника ва технологияларни жорий этиш зарурати туфайли корхона мулкдори, иш берувчиси ходим- ларининг касбий тайёргарлигига мунтазам равишда эътибор бериши ло- зим бўлади. Ходимларни касбий тайёрлаш жараёнида шогирдлик, мала- ка ошириш, таълимга раҳбарликни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган уч турдаги ҳуқуқий муносабатлар юз беради. Шогирдликка оид муносабатлар фуқаро ва иш берувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида юз бериб, унга кўра иш берувчи фуқаронинг янги касбни эгалла- ши учун якка, бригада ёки махсус курсларда таълим олишини ташкил этади,таълим тамом бўлгач эса тегишли касб бўйича иш билан таъминлайди. Фуқаро эса ўзи учун янги касбни эгаллаш, таълим муддати тамом бўлгач эса ушбу корхонада ишлаш мажбуриятини олади. Шогирдлик шартномаси ўз меҳнат фаолиятини эндигина бошлаган шахслар билан ҳам, меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган шахслар билан ҳам тузилиши мумкин. Шогирдлик шартномаси билан меҳнат шартномаси ўртасида ўхшаш томонлар кўп бўлиб, ҳар иккиси ҳам корхона меҳнат жамоаси доираси- да, ички меҳнат тартибига амал қилган ҳолда юз беради. Бироқ, шогирдлик муносабати таълим олиш, касб ўрганиш билан боғлиқ бўлса, меҳнат шартномаси аниқ меҳнат вазифаларини бажариш, иқтисодий натижага эришиш зарурлиги билан боғлиқ бўлади. Одатда, шогирдлик муносабати меҳнат муносабатлари вужудга келишидан олдин юз бера- ди. Кадрларни тайёрлаш малака ошириш орқали ҳам амалга оширили- ши, шу билан боғлиқ меҳнат ҳуқуқий муносабатлар юз бериши мумкин. Малака оширишга оид ҳуқуқий муносабатлар билан шогирдлик муно- сабатлари ўртасида ўхшашлик билан бир қаторда фарқлар ҳам мавжуд. Малака ошириш муносабатлари амал қилиб турган меҳнат шартномаси доирасида амалга оширилади. Шогирдларга раҳбарлик қилиш билан боғлиқ муносабатлар малака- ли ходим билан иш берувчи ўртасида тузилади ва унга кўра малакали ходим шогирдларни касбга ўргатиш мажбуриятини олади, шу билан боғлиқ қўшимча ҳуқуқларга эга бўлади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling