Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


 Меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунларига амал қилиниши


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

4. Меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунларига амал қилиниши 
устидан назорат қилиниши билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар 
 


Меҳнат муҳофазаси устидан самарали назоратни таъминлаш ҳар 
бир давлат олдида турган муҳим вазифалардан саналади. Меҳнат 
муҳофазаси устидан назорат қилишга оид муносабатларнинг субъекти 
бўлиб, назорат органи сифатида махсус ваколатга эга бўлган давлат ор-
ганлари, касаба уюшмалари, мажбуриятга эга бўлган томон сифатида 
эса корхона, муассаса, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари са-
налади. Назорат фаолияти ҳар доим кафолатлаш функциясини бажариб, 
ходимларни хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларида нормал ишлашла-
рини таъминлашга қаратилади. 
Назорат олиб бориш фаолияти давомли фаолият бўлиб, корхона 
лойиҳалаштирилаётган пайтдан бошланиб, то корхона ишлаб чиқариш 
фаолиятини бутунлай тўхтатмагунича давом этади. Назоратга оид 
ҳуқуқий муносабат ўз мазмунига кўра ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғинди-
си билан бир қаторда томонларнинг меҳнат шароитини яхшилаш бўйи-
ча амалга оширадиган ҳаракатларни қамраб олади. Бундай ҳуқуқ ва маж-
буриятлар Меҳнат Кодексида, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги Қонунлар-
да, бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. 
Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси устидан назорат қилиш билан 
бир қаторда меҳнат қонунларига риоя этилиши устидан назорат қилиш фаолияти 
ҳам амалга оширилади. Ушбу ҳуқуқий муносабат прокуратура, бошқа махсус назо-
рат органлари, касаба уюшмалари томонидан олиб бориладиган қонунчиликни 
назорат қилиш ишлари оқибатида вужудга келади. 
Мазкур назорат фаолиятининг мақсади меҳнат қонунларининг бузили-
шига йўл қўймаслик, қонунбузарлик содир этилганда эса айбдорларни то-
пиш – жазолаш орқали ходимлар ҳуқуқларига риоя этилишини таъмин-
лашдан иборат. Бундай назорат объекти бўлиб корхона ва ташкилотлар, 
уларнинг таркибий бўлаклари, корхоналар мансабдор шахсларининг кун-
далик фаолиятлари ҳисобланади. 
Корхона, ташкилот иш берувчилари назорат қилувчи органлар фао-
лиятига ҳалақит бермасликлари лозим. Назорат якунлари бўйича теги-
шли ҳужжатлар (далолатнома, маълумотнома) тузилади. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling